ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. 12 июль куни Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Канаданинг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Жон Раналд Кёр билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
"Суҳбат давомида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, жумладан, томонларнинг ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги таклифлари муҳокама қилинди", — дейилади хабар матнида.
Томонлар Ўзбекистон ва Канада ўртасида ўзаро манфаатли сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни янада фаоллаштиришга қаратилган муайян чораларни кўришга тайёрлигини тасдиқлаган.
Учрашувда халқаро кун тартибининг масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.