ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван Жанубий-Хитой денгизи бўйича Филиппин давлати томонидан уюштирилган арбитражни "сиёсий майнабозчилик" дея атади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Бу каби суд қарори, Хитойнинг Жанубий-Хитой денгизидаги ҳуқуқ ва манфаатларига ҳар қандай ҳолатда ҳам таъсир кўрсата олмайди. Хитой ушбу маҳкама хулосасига қарши чиқади ва унга асосланган талаб ёки ҳаракатларни ҳеч қачон қабул қилмайди", — дейилади вазирлик баёнотида.
Аниқлик киритилишича, расмий Пекин ҳудудий тортишувлар ва денгиз чегаралари белгиланишини учинчи томон ҳал этиши имкониятини рад этади.
"Женьминь жибао" нашри хабар қилишича, ХХР Раиси Си Цзинпин Европа Кенгаши раиси Дональд Туск ва Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан ўтказган учрашуви чоғида "Жанбий-Хитой денгизидаги ороллар асрлар оша Хитой ҳудуди бўлиб келган ва шундай бўлиб қолажагини" айтган.