Йилдирим: Туркиянинг Сурия, Ироқ ва Мисрга нисбатан адовати йўқ

© REUTERS / /Umit BektasТуркия Бош вазири Биноли Йилдирим
Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим Анқарадаги адолат ва тараққиёт Партияси қаршисида чиқиш қилар экан, "мамлакатлар ўртасидаги душманчилик кайфияти доимий бўлолмайди", дея таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Туркия Сурия, Ироқ ва Мисрга нисбатан адоват сақламайди, дея баёнот қилди Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим. РИА Новости хабари асосида.

Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим - Sputnik Ўзбекистон
Йилдирим: Туркия уриб туширилган самолёт учун Россияга товон тўлашга тайёр
"Ироқ, Сурия, Миср ва шу региондаги бошқа кўплаб давлатларга нисбатан адоват сақлашимиз учун ҳеч қандай асос мавжуд эмас. Аммо муносабатларни ривожлантиришимиз учун кўпгина сабаблар бор. Вақт ўтиши билан биз бунга эришамиз ҳам", — деб таъкидлаган Йилдирим Анқарадаги Адолат ва тараққиёт партияси фаоллари қаршисида чиқиш қилар экан.

Йилдирим, Туркия шу сабабдан Россия билан муносабатларни йўлга қўяётгани ҳақида эслатиб ўтди. "Мамлакатлар ўртасидаги душманчилик доимий бўлиши мумкин эмас. Сиёсий етакчилар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиши мумкин, лекин одамлар нима дейишлари муҳимроқ. Одамлар Россия ва Туркия ўртасидаги можарони оқлашмаган эди, охир-оқибат идрок устун келди. Россия ва Туркия халқлари овози тингланди, натижада ярашиш жараёни ишга туширилди", — дея қўшимча қилди Бош вазир.

Янгиликлар лентаси
0