https://sputniknews.uz/20160712/3289256.html
Тошкентда лавашларнинг "додаси" тайёрланди
Тошкентда лавашларнинг "додаси" тайёрланди
Sputnik Ўзбекистон
Узунлиги 15 метрлик лавашни тайёрлаш учун 15 килограмм гўшт, бир неча қоп ун ва бир неча соат вақт талаб этилди. Тайёр улкан лаваш ажойиботни томоша қилиш учун... 12.07.2016, Sputnik Ўзбекистон
2016-07-12T15:43+0500
2016-07-12T15:43+0500
2016-07-12T16:01+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/326/75/3267502_0:0:3264:1844_1920x0_80_0_0_4c6361ce0acf3785fc9afc4631f915b7.jpg
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2016
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/326/75/3267502_0:0:3264:2050_1920x0_80_0_0_416b53ff73c29361e9ce40241e28e529.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Тошкентда лавашларнинг "додаси" тайёрланди
15:43 12.07.2016 (янгиланди: 16:01 12.07.2016) Узунлиги 15 метрлик лавашни тайёрлаш учун 15 килограмм гўшт, бир неча қоп ун ва бир неча соат вақт талаб этилди. Тайёр улкан лаваш ажойиботни томоша қилиш учун йиғилган 150 нафар меҳмон ўртасида тақсимланди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбек ошпазлари навбатдаги бор рекордга қўл урдилар: 9 июл куни Тошкентдаги Еvos кафеси ишчи ходимлари узунлиги 15 метр ва 20 сантиметр келадиган улкан лаваш тайёрладилар.
Бу ажойиб шоу Олой бозори яқинида янги Evos Extra lavash кафесининг очилиш маросими муносабати билан уюштирилган.
Ўзбекистонда кўпчилик томонидан севиб истеъмол қилинадиган бу тамо учун гўшт 7 соатдан кўп қовурилган, 30 нафар ошпаз уни саноқли дақиқалар ичида лавашга ўрашга муваффақ бўлган. "Бу чиндан-да чиройли шоу бўлди", — дейди гувоҳлардан бири.
Лавашни тайёрлашда — айланадаги 310 килограммли гўштдан фойдаланилган.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, ушбу улкан лаваш учун жами 6 килограмм помидор ва бодринг, қовурилган картошка, 16 литр соус ва 15 килограмм гўшт, бир неча қоп ун сарфланган.
Тадбир давомида таниқли актёр Муҳаммадисо Абдулхайров ўзининг ажойиб ҳазиллари билан томошабинларни хушнуд этган.