Гаага суди Пекиннинг Жанубий-Хитой денгизидаги давосини рад этди

© AP Photo / Mike CorderГаага халқаро суди
Гаага халқаро суди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суд қарорига мувофиқ, Хитой Халқ Республикаси Спратли архипелаги ҳудудидаги нефть ва газга бой иқтисодий ҳудудга даъвогарлик қилишга ҳақли эмас.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Гаага халқаро суди Хитой Халқ Республикасининг Жанубий-Хитой денгизига даъво аризасини рад этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Суд қарорига мувофиқ, Хитой Халқ Республикаси Спратли архипелаги ҳудудидаги нефть ва газга бой иқтисодий ҳудудга даъвогарлик қилишга ҳақли эмас.

Бундан сал олдин, ХХР ТИВ вакили Хун Лэй сешанба куни, халқаро арбитраж суди Жанубий-Хитой денгизи масаласи бўйича ўз ҳукмини эълон қилгач, Пекин ҳам бу қарорга ўз муносабатини билдиришини маълум қилган эди.

Жанубий-Хитой денгизи - Sputnik Ўзбекистон
Пекин АҚШдан Хитой ҳудудий баҳсларига "бурун суқмасликни" сўради
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Хитой денгизида ХХР бир қатор кимсасиз оролларга даъвогарлик қилади. Бундан ташқари,  Тайвань,  Малайзия,  Флиппин,  Бруней ва Вьетнам давлатлари ҳам мазкур ҳудудларга нисбатан ҳуқуқлари борлигини билдириб келадилар.  Жумладан, Скарборо рифи ва Спратли архипелаги атрофида кескин баҳслар кетмоқда.  Спратли нефть ва газга бой ҳисобланади.  Бундан ташқари,  архипелаг ороллари стратегик аҳамиятга эга.  Хитой мазкур оролларда учиш-қўниш йўлакларини қуряпти. Бу келажакда,  Пекин учун архипелагда маҳкам ўрнашиб олишга ёрдам беради.  2014 йил июнидан Хитой баҳсли денгиз ҳавзаларида сунъий ороллар қуришни бошлади.

Янгиликлар лентаси
0