Европаликлар мигрантлар туфайли ўз иш жойларини йўқотишдан қўрқади

© Sputnik / Александар Джорович / Медиабанкка ўтишСербия ва Венгрия чегарасидаги вазият
Сербия ва Венгрия чегарасидаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik.Мнения Франция, Буюк Британия ва Германия ҳудудида ўтказган сўровига асосан, аксарият европаликлар мигрантлар уларнинг иш жойларини эгаллаб олишидан қўрқади.

ТОШКЕНТ, 12 июл, Sputnik. Sputnik.Мнения ўтказган сўровга асосан, Франциянинг  - 50%, Буюк Британиянинг — 47% ва  Германиянинг — 36% аҳолиси, мигрантлар сони кўпайиши маҳаллий аҳолининг иш жойларини йўқотишига олиб келади, деб ҳисоблайди. Сўров Sputnik ахборот агентлиги буюртмасига биноан Франциянинг Ifop ва Буюк Британиянинг Populus компаниялари томонидан ўтказилган.

“Сиз иммиграция маҳалий аҳолининг иш жойларини йўқотишга олиб келади деган фикрга қўшиласизми” — деган саволга  Буюк Британиянинг 24 % аҳолиси жавоб бера олмади, Франция ва Германияда ушбу кўрсаткич 5 % ва 6 % ни ташкил қилди.

Буюк Британияда сўров Populus компанияси томонидан 2016 йилнинг 15-21  апрелида ўтказилди. Франция ва Германияда сўров IFop компанияси томонидан 14-18 апрледа ўтказилди. Сўровда 3042 киши қатнашди, улардан Германияда 989 киши,  Францияда 1008 киши ва Буюк Британияда 1045 киши. Сўралганларнинг турар жойи, ёши ва жинси ҳам аниқланган. Сўровнинг хато эҳтимоллиги 3,1 %ни, ишончлилик эҳтимоллиги 95%ни ташкил қилди.

Жамият фикрини ўрганишга қаратилган Sputnik.Мнения лойиҳаси 2015 йил январида бошланди. Populus, Ifop ва Forsa изланишлар компаниялари лойиҳа ҳамкорларидир. Лойиҳа доирасида Европа ва АҚШда доимий равишда ижтимоий ва сиёсий масалалар бўйича жамият фикри ўрганилади.

Sputnik (sputniknews.com) — ўнлаб мамлакатларда ўз радио ва мультимедиа хабларига эга бўлган, ахборот агентлигидир. Sputnik 30 тилда ахборот тарқатувчи интернет саҳифа, аналогли ва рақамли радио ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан иборат. Sputnik янгиликлар лентаси тўҳтовсиз равишда  инглис, араб, испан ва хитой тилларида чиқиб туради.

Sputnik.Мнениянинг бошқа хабарлари билан қуйида танишинг.

Янгиликлар лентаси
0