ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиали 2016/2017 ўқув йилида 325 нафар талабани қабул қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йилнинг 1 июлида чиққан қарорида хабар қилинган.
"Геологик разведка технологияси", "Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш", "Нефть қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш", "Газ қазиб олиш, газ конденсати ва ерости сақлаш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш", "Қувур транспорти тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш", "Нефть, газ ва қайта ишланган маҳсулотларни сақлаш транспортлари ва объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш" бўлимларига қабул квоталари — 50 кишини; "Корхоналар ва ташкилотлар иқтисодиёти" бўлимига эса — 25 кишини ташкил қилади.
Тошкент давлат техника университетининг нефть ва газ факультети ёпилиши муносабати билан факультетнинг бакалавриат иккинчи ва учинчи курслари талабалари қўшимча квота асосида ўқишни давом эттиради.
Қарорда филиалда учта янги таълим йўналиши очилиши ҳам белгиланган: булар "Нефть ва газни қайта ишлаш ускуналари"; "Нефть ва газ кон саноати машиналари ва ускуналари"; "Табиий энергия ташувчилари ва углеродли материаллар кимё технологияси".