ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Абхазия президентини муддатидан олдин сайлаш ҳақидаги референдумга керакли 50 % ўрнига 1,23 % фуқаро келди, РИА Новостига Абхазия Марказий Сайлов қўмитаси раҳбари Батал Табагуа хабари асосида.
Референдда Абхазия фуқаролари олдига “Абхазия республикаси президенти сайловини муддатидан олдин ўтказиш керак деб ҳисоблайсизми?”, деген савол қўйилган эди.
Мамлакатда референдумда қатнаш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сони 132 877 кишини ташкил қилади, қатнашганлар сони эса 1628 киши – яъни бор-йўғи 1,23% ни ташкил қилди. Овоз берганлар орасида 750 киши “Ҳа” деб жавоб берди, 761 киши эса “Йўқ” жавобини берди.
Абхазия президенти Рауль Хаджимбанинг сўзларига қараганда, референдумда халқ олдига қўйилган савол Абхазия жамиятида муҳим эмаслигини кўрсатди. "Аҳоли референдум ташаббускорлари ва тарафдорларига ишончини йўқотди”, — деди Хаджимба.
Шу билан бир вақтда мамлакат президенти мухолифат билан муҳокама ва келишувларга таёр эканлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг март ойида Абхазияда муддатидан олдин президент сайлови ўтказиш ташаббуси билан ҳозирги ҳукумат мухолифати чиққан эди. Ташаббускорлар керак имзолар тўплаганидан кейин ҳукумат ва президент10 июлда референдум ўтказишга рухсат берди. Президент айтишига кўра, референдум мамлакат учун фойдали бўлмасада, жамиятни тинчлантириш учун уни ўтказишга қарор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 5 июл куни мамлакатда бир неча намойишлар бўлиб ўтганди ва уларда фуқаролар референдум санасини ўзгартиришни талаб қилган эди. Абхазия президенти ушбу воқеаларга мамлакатда вазиятни нотинч қилишга ва референдумни бузишга қратилган ҳаракатлар — деб баҳо берган эди.