Жанубий Судандаги жангларда 272 киши қурбон бўлди

© Foto : Alessandro RotaЖанубий Судан: уруш ва тинчлик
Жанубий Судан: уруш ва тинчлик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Суданда охирги бир неча кундан бери давом этаётган жангларда 272 киши қурбон бўлди, АҚШ ва Япония ўз фуқароларини мамлакатдан олиб чиқишни бошлади.

 

ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Жанубий Судан президенти Сальва Киир ва ва мамлакат вице-президенти Риек Машар  тарафдорлари орасида бир неча кундан бери давом этаётган жангларда Хитойлик тинчликпарвар аскар қурбон бўлди яна беш аскар жароҳатланди.     

Жуба шаҳри бугун жуда нотинч, шаҳарда отишма овозлари эшитилмоқда. бироз олдин Хитойлик тинчликпарвар аскарлар зирҳланган автомобили ўққа тутилиб, бир жангчи қурбон бўлган ва беш нафари яраланган эди.

АҚШ ва Япония Жанубий Судандаги ўз дипломатлари ва мамлакатдаги гуманитар миссия вакилларини мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқда.

Якшанба куни БМТнинг фавыулодда кенгаши аъзолари Жанубий Судан президенти ва вице-президентларини мамлакатда давом этаётган тўқнашувларни бас қилишга ва 2015 йилда имзоланган тинчлик шартномасига амал қилишга чақирди.

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0