ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Алеппо Шимолида уч кундан бери давом этаётган оғир жангларда ИД камида 75 жангарисини йўқотди, 100дан ортиғи яраланди. “Жабҳат ан-Нусра” ва “Фейлак аш-Шам” тўдаларининг 7 нафар дала командирлари йўқ қилинди "Военный Обозреватель" хабарига асосан.
8 июл куни ҳукумат қўшнлари Меллоҳ туманидаги Тел-Жабанжа тепалигини эгаллаб олган эди. БУ эса ўз навбатида ҳукумат қўшнларига Кастелло автомобиль йўлини назорат остига олиш ва Алепподаги жангарилар таъминланаётган асосий йўлни беркитиш имконини берди.
Шунинг учун ҳам Меллоҳ ҳудуди учун шиддатли жанглар бошланиб кетди. Худкуш террорчилар ҳужумидан кейин “Жабҳат ан-Нусра” ва “Фейлак аш-Шам”нинг кучлари ҳужумга ўтди ва ҳукумат қўшнларини вақтинча Биллардо жанубига сиқиб қўйди. Кейин эса кучли артиллери ва авиация зарбаларидан оғир йўқотишлар билан террорчилар чекинишга мажбу бўлди. 10 июлга келиб Меллаҳ ҳудудида ҳукумат қўшнлари томонидан олдин йўқотилган позициялар қайта эгалланди.
10 июл оқшомида Сурия ва Россия авиацияси бир неча соат давомида жангарилар позицияларини бомбардимон қилди. Бунинг эвазига Меллаҳ ҳудудида жангариларнинг ҳужумга шайланган кучлари сони сезиларли даражада қисқартирилди.
Алеппода ҳудудида қуршовда қолган жиҳодчилар эса, Алеппо қалъасига кириб олишга ҳаракат қилишди. Ҳукумат қўшнларига кутилмаган зарба бериш учун, жангарилар Алеппонинг тарихий қисмидаги яширин туннелдан фойдаланишмоқчи бўлишди, лекин Сурия қўшнлари қўйган пистирмага дуч келиб бир чекинишга мажбур бўлишди.
Ҳужум билан бир вақтда, жангарилар артиллерия ва миномётлардан Алеппонинг қурдлар ва тинч аҳоли яшайдиган қисмини ўққа тутишди. Ушбу отишма бир туну-кун давомида чўзилиб тинч аҳоли орасида 48 нафар қурбонлар ва 331 кишининг яраланишига олиб келди.
Бугун эрталаб жангарилар Алеппо марказига яна бир бор ҳужум уюштиришди. “Жабҳат ан-Нусра” жангарилари шаҳар марказида жойлашган бозор ва полиция маҳкамасини эгаллаб олишга уринишмоқда. Ҳозир ушбу ҳудудларда шиддатли жанглар давом этмоқда.