ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Қозоғистонда давлат тўнтарилишига уринишда айбланаётган бизнесмен, Тохтар Тулешов иши юзасидан олиб борилган тергов давомида, унинг чет эллардаги, жумладан Ўзбекистондаги ҳамкорлари ҳақида изчил маълумотлар олинди, Новости-Казахстан ахборот агентлиги МХҚ матбуот хизмати вакили Русан Карасев маълумотига асосан асосан.
“Тергов материалларига кўра, Тулешов узоқ вақт давомида “Братский круг” халқаро жиноий ташкилот аъзолари билан алоқада бўлган ва уларга молиявий ёрдам кўрсатиб турган. У доимий равишда Аслан Усоян (Дед Хасан), Георгий Сорокин (Жора Ташкентский) Ғофур Раҳимов (Черный Гафур), Нозим Жумаев (Максим Бухарский) ва Ильяс Султонов (Дядя Ильяс)лар билан алоқада бўлган”, — деди Карасев душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
МХҚ вакилининг сўзларига қараганда, Тулешов юқорида кўрсатилган шахслар ҳисобига доимий равишда катта маблағлар ўтказиб турган.
Карасевнинг сўзларига қараганда, Тохтар Тулешов Ғофур Рахимов ва Нозим Жумаевларнинг бевосита иштирокида, Ўзбекистонда бир неча тижорат объектларини сотиб олган: Шодлик меҳмонхонаси, “Лаззат” қандолат фабрикаси ва лак-краска маҳсулотлари заводи шулар жумласидан. Ундан ташқари Тулешов “Ўзсаноатқурилишбанки” акциядорлар таркибига ҳам кириб олишга муваффақ бўлган.
Тулешов Қозоғистонда нафақат “Шымкентпиво” заводи директори балким у бир неча корхоналарни бирлаштирган “Дархан” йирик холдинги директори ҳам.
Тулешов январ ойининг охирида, Шымкентда махсус операция натижасида ҳибсга олинган эди. Қозоғистон МХҚхабарига кўра, Тулешов ва унинг бир неча юқори лавозимда ишловчи ҳамтовоқлари Қозоғистонда давлат тўнтариши уюштириб, ҳукуматни ўз қўлларига киритмоқчи бўлишган. Ушбу мақсадда улар Қозоғистонда ер реформасига қарши намойишлар уюштирган.