Шарқнинг энг мафтункор аёллари

Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон таҳририяти шарқнинг энг ёрқин, замонавий ва дидли аёллари рўйхатини эътиборингизга ҳавола қилади.

Гўзаллик — бу асрлар оша қадрланиб келган хислатлардан бири саналади. Гарчи, ҳар бир даврда гўзаллик мезонлари ўзгариб турган бўлса-да, шу нарса шубҳасиз-ки, бугунги қаҳрамонларимиз, нафақат ташқи кўриниши, балки жамиятдаги ўрни, мода оламида тутган юксак намунаси жиҳатдан ҳам бугун шарқ аёлларига ўрнак бўлиб келмоқда.

© Facebook / Lola Karimova-TillyaevaНозик дид соҳибаси Лола Каримова-Тиллаева - Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, дипломат. "Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистон гимнастика федерациясининг президенти.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътиборга моликдир.
Лола Каримова-Тиллаева - Sputnik Ўзбекистон
1/6
Нозик дид соҳибаси Лола Каримова-Тиллаева - Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, дипломат. "Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистон гимнастика федерациясининг президенти.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътиборга моликдир.
© JOHN THYS / AFPИордания қироличаси, қирол Абдулла IIнинг рафиқаси Рания ал-Абдулла. Иордания қироличаси Рания - оддий шифокор оиласида дунёга келган. "Мен оддий ишлар билан шуғулланган оилада таваллуд топганман. Оиламиз билан жамиятнинг турли қатламига мансуб одамлар билан дўстона алоқа ўрнатган эдик. Бунинг учун Яратганга шукроналар айтаман. Ота-онамиз мен, синглим ва укамга ёшлигимиздан омад калити - меҳнатда, деб уқдириб келишган", - деб эсга олган эди қиролича ўзининг бир интервьюсида.
Иордания қироличаси Рания – ҳамма нарсага улгурадиган замонавий араб аёлларининг ёрқин тимсолидир. У тўрт фарзанднинг онаси бўлишига қарамай, хайрия ишларида фаол иштирок этади, шу билан бирга модалар оламининг ҳам қироличаси саналади. Дунёнинг бирорта маликаси Рания каби машҳурликка ва халқ муҳаббатига сазовор бўлмаган. Унинг нозик дидини юқори баҳолаган Британиянинг Hello журнали унга “Дунёнинг энг башанг маликаси” деб ном берди. Италия модаси забардаст вакилларидан бири бўлмиш Жоржо Армани Ранияни ижодининг илҳом париси деб атади. Рания ал-Абдулла 29 ёшга тўлганда унинг турмуш ўртоғи Абдулла II тахтга ўтиргач, қиролича деб тан олинди. У дунёдаги замонавий маликалар орасида энг ёши ҳисобланади.
Иордания қироличаси, қирол Абдулла IIнинг рафиқаси Рания ал-Абдулла - Sputnik Ўзбекистон
2/6
Иордания қироличаси, қирол Абдулла IIнинг рафиқаси Рания ал-Абдулла. Иордания қироличаси Рания - оддий шифокор оиласида дунёга келган. "Мен оддий ишлар билан шуғулланган оилада таваллуд топганман. Оиламиз билан жамиятнинг турли қатламига мансуб одамлар билан дўстона алоқа ўрнатган эдик. Бунинг учун Яратганга шукроналар айтаман. Ота-онамиз мен, синглим ва укамга ёшлигимиздан омад калити - меҳнатда, деб уқдириб келишган", - деб эсга олган эди қиролича ўзининг бир интервьюсида.
Иордания қироличаси Рания – ҳамма нарсага улгурадиган замонавий араб аёлларининг ёрқин тимсолидир. У тўрт фарзанднинг онаси бўлишига қарамай, хайрия ишларида фаол иштирок этади, шу билан бирга модалар оламининг ҳам қироличаси саналади. Дунёнинг бирорта маликаси Рания каби машҳурликка ва халқ муҳаббатига сазовор бўлмаган. Унинг нозик дидини юқори баҳолаган Британиянинг Hello журнали унга “Дунёнинг энг башанг маликаси” деб ном берди. Италия модаси забардаст вакилларидан бири бўлмиш Жоржо Армани Ранияни ижодининг илҳом париси деб атади. Рания ал-Абдулла 29 ёшга тўлганда унинг турмуш ўртоғи Абдулла II тахтга ўтиргач, қиролича деб тан олинди. У дунёдаги замонавий маликалар орасида энг ёши ҳисобланади.
© JOHANNES EISELE / AFPШайх Моза бинт Носир ал-Миснед ҳазрати олиялари Қатар амирининг собиқ иккинчи турмуш ўртоғи, етти нафар фарзанднинг онаси, давлат ва жамият арбоби, ЮНЕСКО элчиси ва модалар яратувчиси ҳисобланади. Бу аёл ҳақиқатда ўзал ва омади чопган аёл тимсолидир. У илм-фан, маориф ривожи билан шуғулланади, эркин ОАВ ва фуқаролик жамиятини тараққий эттириш билан шуғулланувчи Араб демократик жамғармасига раҳбарлик ҳам қилади. Айнан Шайх Моза пойтахт яқинида вужудга келган университет шаҳарчасига асос солган. Университетда Американинг энг етук профессорлари маърузалар ўқишади. Шайх Мозанинг ташаббуси билан Қатар дунё миқёсидаги тадбирлар ўтказиладиган йирик марказлардан бирига айланди. Шайх Мозанинг тюрбан(салла)ларга бўлган муҳаббати мода олами танқидчилари эътиборидан четда қолмаган, албатта. Форбес версияси бўйича дунёнинг энг қудратли аёллари рўйхатига киритилган.
Шайх Моза бинт Носир ал-Миснед - Sputnik Ўзбекистон
3/6
Шайх Моза бинт Носир ал-Миснед ҳазрати олиялари Қатар амирининг собиқ иккинчи турмуш ўртоғи, етти нафар фарзанднинг онаси, давлат ва жамият арбоби, ЮНЕСКО элчиси ва модалар яратувчиси ҳисобланади. Бу аёл ҳақиқатда ўзал ва омади чопган аёл тимсолидир. У илм-фан, маориф ривожи билан шуғулланади, эркин ОАВ ва фуқаролик жамиятини тараққий эттириш билан шуғулланувчи Араб демократик жамғармасига раҳбарлик ҳам қилади. Айнан Шайх Моза пойтахт яқинида вужудга келган университет шаҳарчасига асос солган. Университетда Американинг энг етук профессорлари маърузалар ўқишади. Шайх Мозанинг ташаббуси билан Қатар дунё миқёсидаги тадбирлар ўтказиладиган йирик марказлардан бирига айланди. Шайх Мозанинг тюрбан(салла)ларга бўлган муҳаббати мода олами танқидчилари эътиборидан четда қолмаган, албатта. Форбес версияси бўйича дунёнинг энг қудратли аёллари рўйхатига киритилган.
© AFP PHOTO MOROCCAN ROYAL PALACEМарокаш қироли Муҳаммад VI нинг рафиқаси - қиролича Лалла Салма оқишдан келган танаси ва қизғиш сочлари туфайли шарқ гўзаллари орасида ўзгача ҳусн-тароватга эга, деб таъкидлаш мумкин. Салма бўлиб ўтадиган барча расмий учрашувларда турмуш ўртоғига ҳамроҳлик қилади. Компьютер соҳасида илмий унвон соҳибаси, Марокашдаги энг йирик хусусий корпорациялардан бирида фаолият юритади. Лалла қиролича Рания билан дўст тутинган. У ҳам Рания каби араб аёлларини замонавийликка - автомобил бошқаришга, спорт билан мунтазам шуғулланишга, тил ўрганишга ундайди. Қироличанинг ўзи француз ва инглиз тилларида бемалол гаплаша олади. Бежирим либосларни хуш кўради. Лалла - замонавий аёл тимсоли, деб эътироф этиш мумкин.
Марокаш қироличаси Лалла Салма - Sputnik Ўзбекистон
4/6
Марокаш қироли Муҳаммад VI нинг рафиқаси - қиролича Лалла Салма оқишдан келган танаси ва қизғиш сочлари туфайли шарқ гўзаллари орасида ўзгача ҳусн-тароватга эга, деб таъкидлаш мумкин. Салма бўлиб ўтадиган барча расмий учрашувларда турмуш ўртоғига ҳамроҳлик қилади. Компьютер соҳасида илмий унвон соҳибаси, Марокашдаги энг йирик хусусий корпорациялардан бирида фаолият юритади. Лалла қиролича Рания билан дўст тутинган. У ҳам Рания каби араб аёлларини замонавийликка - автомобил бошқаришга, спорт билан мунтазам шуғулланишга, тил ўрганишга ундайди. Қироличанинг ўзи француз ва инглиз тилларида бемалол гаплаша олади. Бежирим либосларни хуш кўради. Лалла - замонавий аёл тимсоли, деб эътироф этиш мумкин.
© Facebooke / Lady FozazaЛибослар дизайнери Алануд Бадр - қаҳрамонларимиз орасида ҳеч қандай олий унвонга эга бўлмаган ягона аёлдир. Аммо, унинг қиролича бўла олишига, шубҳа қилмаса ҳам бўлаверади. Нега дейсизми? Чунки у араб мода оламининг энг ёрқин вакиласи ҳисобланади. Яъни, араб аёллари қандай кийинишни Алануддан ўрганишади, деб айтиш мумкин. Дизайнер яратадиган либослар нафақат шарқ, балки ғарбда ҳам довруқ қозонган. Унинг Lady Fozaza бренди остида сотиладиган либосларини аксарият ғарб юлдузлари, жумладан, опа-сингил Кардашьянлар жуда яхши кўришади. Аллануд ўз либослари орқали замонавий шарқ аёли - бу модага амал қилувчи ва прогрессив аёл эканлигини кенг жамоатчиликка кўз-кўз қилиб келмоқда.
Либослар дизайнери Алануд Бадр - Sputnik Ўзбекистон
5/6
Либослар дизайнери Алануд Бадр - қаҳрамонларимиз орасида ҳеч қандай олий унвонга эга бўлмаган ягона аёлдир. Аммо, унинг қиролича бўла олишига, шубҳа қилмаса ҳам бўлаверади. Нега дейсизми? Чунки у араб мода оламининг энг ёрқин вакиласи ҳисобланади. Яъни, араб аёллари қандай кийинишни Алануддан ўрганишади, деб айтиш мумкин. Дизайнер яратадиган либослар нафақат шарқ, балки ғарбда ҳам довруқ қозонган. Унинг Lady Fozaza бренди остида сотиладиган либосларини аксарият ғарб юлдузлари, жумладан, опа-сингил Кардашьянлар жуда яхши кўришади. Аллануд ўз либослари орқали замонавий шарқ аёли - бу модага амал қилувчи ва прогрессив аёл эканлигини кенг жамоатчиликка кўз-кўз қилиб келмоқда.
© MARWAN NAAMANI / AFPДина Абдулазиз бин Носир бин Абдулазиз, Саудия Арабистони маликаси. Калта сочли буғдой ранг бу аёлни кўрган киши у Шарқ маликаларидан бири эканлигига шубҳа қилиши турган гап. Дина амирликнинг ҳақиқий қироли Абдулазиз бин Носир бин Абдулазиз ал-Саудийнинг рафиқаси ҳисобланади. Дина – аслзодалар давраси маликаси, омадли бизнес-леди, модалар оламининг билимдони. Араб дунёсининг энг замонавий аёли бирорта модалар намойишини ўтказиб юбормайди, дунёнинг энг машҳур дизайнерлари билан дўстлик алоқаларини ўрнатган.
Динанинг ёпиқ “D'NA” номли шахсий бутиги бор, унга фафат маликанинг таклифи билангина кириш мумкин. У бутик учун энг эксклюзив либосларни дидига таянган ҳолда ўзи танлайди.
Дина Абдулазиз — Саудия Арабистони маликаси - Sputnik Ўзбекистон
6/6
Дина Абдулазиз бин Носир бин Абдулазиз, Саудия Арабистони маликаси. Калта сочли буғдой ранг бу аёлни кўрган киши у Шарқ маликаларидан бири эканлигига шубҳа қилиши турган гап. Дина амирликнинг ҳақиқий қироли Абдулазиз бин Носир бин Абдулазиз ал-Саудийнинг рафиқаси ҳисобланади. Дина – аслзодалар давраси маликаси, омадли бизнес-леди, модалар оламининг билимдони. Араб дунёсининг энг замонавий аёли бирорта модалар намойишини ўтказиб юбормайди, дунёнинг энг машҳур дизайнерлари билан дўстлик алоқаларини ўрнатган.
Динанинг ёпиқ “D'NA” номли шахсий бутиги бор, унга фафат маликанинг таклифи билангина кириш мумкин. У бутик учун энг эксклюзив либосларни дидига таянган ҳолда ўзи танлайди.
Янгиликлар лентаси
0