Марғилонда ИД тарафдорларини мамалакатдан чиқариб юборган ХЧКФ бўлими бошлиғи қўлга олинди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишҲибсга олиш
Ҳибсга олиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона вилоят ИИБ Хорижга Чиқиш-Кириш ва Фуқароликни рўйхатга олиш бўлими бошлиғи пора эвазига бир неча фуқарога чет элга чиқиш учун ҳужжат тўғрилаб берган. Ушбу фуқаролар эса, бироз вақтдан кейин Сурия ҳудудига бориб террорчилар сафига қўшилган.

 

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Фарғона вилояти Марғиолн шаҳар суди Фарғона вилоят Хорижга Чиқиш-Кириш ва Фуқароликни рўйхатга олиш бўлими бошлиғи подполковник Одилжон Солиевни порахўрликда айблаб олти йил қамоқ жазосига маҳкум қилди, суд вакили хабарига асосан.

“Солиев туман ХЧКФ бўлим бошлиқларининг ноқонуний фаолиятига бошчилик қилган. Хусусан айрим фуқароларга чет элга чиқиш рухсатномаси олиш борасида. Ушб фуқаролар кейинчалик Сурия ҳудуида террорчилар ва бандитлар сафида пайдо бўлган”, — деди суд вакили.

Суд вакили маълумотларига қараганда, судланувчи ўзнинг ноқонуний фаолиятидан ҳар ой 200дан 2 минг долларгача даромад олган. Айни дамда шундай фаолият юзасидан Фарғона вилоятининг олти тумани ҳамда Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ХЧКФ бўлим бошлиқлари устидан жиноий иш қўзғатилган.

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида айрим

туман ва шаҳар парспорт столларида ўғирликлар содир бўлгани ҳам аниқланган.

2015 йилнинг ноябрь ойида Марғилонлик Абдужаббор Тошболтаев, Туркияда яшаб туриб ўз ватандошларини фаол равишда Сурияга, ИД сафига ёллаш билан шуғулланган. Хусусан,  у пора эвазига, Фарғина вилоятида яшаётган ўзининг 20 нафар оила аъзоларига керакли ҳужжатларни расмийлаштириб, уларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

 

Янгиликлар лентаси
0