МХХ 50 нафар тадбиркордга "бож" солган солиқчиларни ҳибсга олди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишХорижий валюта
Хорижий валюта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти солиқ хизмати ходимларидан уч нафари тадбиркорлардан 20 минг $ пора олаётган вақтда ҳибсга олинди. Ундан ташқари улар ўнлаб хусусий тадбиркорлардан “бож” олишни одат қилшган экан

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Яқинда миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари уч нафар Самарқанд вилояти Давлат Солиқ хизмати ходимларини пора олиш вақтида ҳибсга олишди, қўмита вакили хабарига асосан.

Самарқанд Давлат Солиқ қўмитаси Текширувлари бўлими бошлиғи К.Варисов ва солиқ инспекторлари А.Тўраев ва К.Давлатовлар “Паяриқ Петрол” компанияси директоридан солиқ соҳасидаги қонунбузарликларни яшириш мақсадида 20 минг доллар пора талаб қилган.

“Текширув натижасида қонунбузарликлар ҳақида иккита акт тузилган: бирида солиқ соҳасидаги қонунбузарлик 1,4 млрд сўм миқдорида иккинчисида – 125 млн сўм қилиб кўрсатилган. Шундан кейин улар тадбиркорга 15 минг доллар эвазига биринчи актни “унутишни” ваъда беришган”, — деди   махсус хизмат ходими.

Терговчилар маълумотига кўра, бу тадбиркорладан пул олишнинг биринчи сафари бўлмаган. Қўлга олинган шахслар бир неча йилдан бери тадбиркорлардан доимий равишда пул олиш тизимини йўлга қўйган. Ундан ташқари улар Самарқанд вилоятида 50дан ортиқ хусусий тадбиркорларга доимий “бож” солган.

Янгиликлар лентаси
0