Ҳаво йўллари Майами йўналишида қулай тарифлар эълон қилди

© Commons.wikimedia"Ўзбекистон Ҳаво йуллари" самолёти
Ўзбекистон Ҳаво йуллари самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ҳаво йўллари Alitalia билан биргаликда Майами йўналишида қулай тариф эълон қилди.

 

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” МАК дунёда оммабоп йўналишлардан бири бўлган Майамига қулай тарифлар эълон қилди.  Қатнов Alitalia авиакмпанияси билан интерлайн келишув асосида амалга оширилади.

Тошкент-Майами-Тошкент йўналиши бўйича авиачипта нархи 3,4 млн сўм + 353 $ ни ташкил қилади. Ундан 353 $ парвознинг Рим – Маями бўлаги учун.

Парвозлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

Ҳар пайшанба: Тошкент– Рим HY-257 05:35-09:30,  Рим– Майами AZ-630 10:40 —15:45.

Ҳар душанба: Майами – Рим AZ-631 20:35-12:30(сеш), Рим– Тошкент HY-258 23:00 —08:05 (чор)

Қатновлар замонавий Боинг ва Аэробус самолётларирда бажарилади.

 

Янгиликлар лентаси
0