ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. АҚШ президенти россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот чоғида АҚШ президенти Путинни Украина шарқида жанговар ҳаракатлар авж олишига йўл қўйилмасликка чақирган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Президент Обама Путинга мурожаат қилиб, Украина шарқида жанговар ҳаракатлар кескин авж олишига йўл қўйилмаслиги учун лозим сора-тадбирлар кўришга чақирган. АҚШ президенти, шунингдек, Минск келишувини зудлик билан бажариш учун ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида ҳам таъкидлаган", — дейилади Оқ уй хабарида.