ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Петербург шаҳри Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари ўз севгилисининг танишини ўлдириш учун қотилликка буюртма берган катта бизнесменни қўлга олди, деб хабар беради "Фонтанка".
Нашрда хабар берилишича, аёл Тошкентда бирга ҳаёт кечираётган вақтларида бизнесменни ташлаб кетган ва Петербургда янги жазмани билан бирга яшаётган бўлган.
Севгилисининг ҳаракатларидан ғазабга тўлган 58 яшар бойвачча, аёлнинг яшаш жойини аниқлагач, Петербургга йўл олган. Жиноятчи "қотил" сифатида ўзини таништирган оперга 50 минг евро берган вақтда қўлга олинган. Воқеа Петербург шаҳри, Красногвардейск туманидаги ресторанларнинг бирида рўй берган.
Россия Тергов Қўмитаси Ўзбекистон фуқароси устидан "қотилликка уриниш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.