Аҳад Қаюм хонанда Ҳусанни судга бермоқчи

© Youtube / RizaNovaUZАҳад Қаюм
Аҳад Қаюм - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аҳад Қаюм унинг шеърларидан фойдаланадиган хонанда Ҳусан шеърнинг сўзларини бузиб куйлаганликда ва бунинг оқибатида шоир доимий равишда барчадан танқид эшитиб юрганлигидан арз қилди.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Шу кунларда қўшиқчи-шоир Аҳад Қаюм хонанда Ҳусандан норози эканлигини оммага маълум қилди, бу ҳақда даракчи нашри хабар тарқатган.

Аҳад Қаюм унинг шеърларидан фойдаланадиган хонанда Ҳусан шеърнинг сўзларини бузиб куйлаганликда ва бунинг оқибатида шоир доимий равишда барчадан танқид эшитиб юрганлигидан арз қилди.

"Умуман санъатни йиғиштирсин айрим хонанадалар. Шу Ҳусан деган қўшиқчи ёмон жонга тегди. Шу пайтгача 10 дан ортиқ шеърларимни қўшиқ қилиб клип суратга олдирди. Ҳар сафар кўришганда, яхши гап билан айтаман: "Илтимос, шеърларимни ўзгартириб қўшиқ қилманг" деб. Барибир билганидан қолмайди. Яна уялмасдан Аҳад Қаюмни шеъри деб мақтаниб юради. Ман яхши ният билан шеър ёзиб китоб чиқараман. Яна шунақа ҳолат такрорланса, судга беришга мажбур бўламан. Шунақа хонандаларнинг дастидан мухлисларимиз ва устозларимиздан ҳар дойим танқид эшитиб юраман", — деб таъкидлаган шоир.

Эслатиб ўтамиз, Аҳад Қаюм 1987 йил 15 июнда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Денов қишлогида туғилган. 2004-2008 йилларда Тошкент Давлат Ахборот Технологиялари Университетида таҳсил олган. Шу билан биргаликда "Муҳаммад Юсуф” номидаги адабий ижтимоий фонд қошида "Олтин қалам” газетасида муҳаррир ўринбосари вазифасида ишлаб, бадиий ижод билан шуғулланган. Аҳад Қаюмнинг қатор шеърлари таниқли кўшиқчилар томонидан куйлаб келинмоқда. Аҳад Қаюм "Шу Ватан” қўшиғи учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг махсус сертификати билан тақдирланган. У "Жийда гули” телесерияли учун ёзилган махсус шеърлар ва қўшиқларнинг. Шунингдек 2010 йилдаги темирйўлчилар мадҳиясининг ҳам муаллифидир. "Яна соғиндим, яна” қўшиғи 2009 йилда "энг яхши соғинч ҳақидаги қўшиқ” ва "йилнинг энг хит таронаси” деб эътироф этилган, 2010йилда ёш ижодкорнинг "ЯНА СОҒИНДИМ, ЯНА” номли илк тўплами ҳам нашрдан чиққан…

Янгиликлар лентаси
0