Россия Олий суди ГАИ ходими кўрсатмаларини етарли далил эмас деб топди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишРоссия ДПС ходими
Россия ДПС ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Олий суди ҳайдовчиларни жазолаш учун фақат ГАИ ходимлари кўрсатмаларини етарли далил эмас деб топди ва пастки суд қарорини бекор қилди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Москвалик автомобил ҳайдовчиси Олий суд орқали ўзига нисбатан қўлланилган жазо чорасини бекор қилшга муваффақ бўлди. Ушбу ҳолат келажакда бошқа ҳайдовчилар учун суд прецеденти (намунаси)   бўлиши мумкин, За Рулем хабари асосида.

Воқеа аслида бундай бўлган эди: 2015 йилнинг март ойида тонг соат 04:40да МКАД автотоҳалқа йўлининг 69 километрида ГАИ ходими Ковалев П.А.нинг автомобилини тўхтатиб унга алкоголь тестидан ўтишни таклиф қилади.

Ҳайдовчи рози бўлгач, асбоб унинг нафасида 0,588 мг/л алкогол борлигини аниқлаган (Мумкин бўлган норма – 0,16 мг/л). Ҳайдовчи алкотестер кўрсатмаларига рози бўлмаган, лекин стационар лабораторияда қайтадан текширувдан ўтказишдан воз кечган.

Натижада суд уни 30 минг рублга штраф қилган ва 1,5 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилган. Ҳайдовчи бундай қарордан норози бўлиб, Россия Олий Судига мурожаат қилган.

Олий Суд бундай айблов учун, аниқ фактларга асосланган исбот кераклигини ҳисобга олиб, олдинги судлар қарорини бекор қилган. Хусусан, Олий суд фақатгина ГАИ ходимининг кўрсатмалари аниқ исбот бўла олмаслигини таъкидлаган.

Ҳақиқатдан ҳам, бундан олдин судлар асосан ГАИ ходимлари фикрига қулоқ солиб, уларнинг сўзлари асосида қарор чиқаришга ўрганиб қолишган. Ваҳоланки, инспекторлар кўп ҳолларда ўз сўзларидан бошқа исбот келтира олмайдилар. Улар аниқ иш юзасидан объектив исботлар тўпламайдилар.

Айнан ушбу вазиятда эса, тўпланган далиллар етарли эмас, протокол қўпол қоидабузарликлар билан тузилган эди. Оқибатда маъмурий жавобгарлик иши фақат ГАИ инспектори сўзлари асосида тузилган бўлиб, ҳайдовчининг ҳолати ҳақида тиббий гувоҳнома олинмаган.

Ҳайдовчи гуноҳкорлигига шубҳа пайдо бўлар экан, у унинг айбсизлиги томонига  ўгирилади. Гуноҳсизлик презумпциясини ҳеч ким бекор қилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Олий суд яна бир жарангдор ишни кўриб чиққан эди. Унда ҳайдовчи адвокати “хавфли бошқариш” термини унга нисбатан нотўғри қўлланилганини айтиб шикоят қилган ва Олий суд, вазиятни ўрганиб, ҳайдовчининг ушбу  вазиятдаги ҳаракати ягона тўғри йўл бўлганлигини тасдиқлаб, олдинги судлар қарорини бекор қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0