ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Барселона суди Лионел Месси ва унинг отаси Хорхе Орасиони солиқ тўламаганликда айблаб уларга 21 ойдан қамоқ жазоси бериш ҳақида ҳукм чиқарди. Ундан ташқари суд Мессига 2 млн Евро жарима тўлашни, унинг Отасига эса 1,5 млн жарима тўлаш ҳақида ҳукм чиқарди.
Reuters агентлиги хабарига кўра, машҳур футболчи ёкин унинг отаси ҳақиқатдан ҳам қамоққа ўтирмаса керак, чунки Испания қонунларига биноан икки йил муддатга қадар белгиланган ҳар қандай жазо синов муддати билан алмашрилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдин ҳам Месси ва унинг отасига қарши 4,1 млн Евро миқдорида солиқлар тўламаганлик борасида ҳукм чиқарилган эди. Хусусан, футболчи ўзининг 2007, 2008 ва 2009 йиллардаги реклама шартномаларидан олган фойдасидан солиқ тўламаганлиги ва ушбу маблағлар сохта фирма ҳисоб рақамлари орқали Уругвай, Белиз, Швейцария ва Буюк Британияга олиб чиқиб кетилганлиги хабар берилган эди.
Мессининг ўзи бўлса, ҳеч қачон солиқ мавзусида қизиқмаганлигини, бу маслада унинг шартномалари билан шуғулланаётган кишилар маъсуллигини таъкидлаган эди. Айни вақтда футболчи давлат ҳисобига 10 млн Евроа жарима сифатида тўлади ва яна 15 млн тўлашга таёрлигини маълум қилди.