Ҳайит нега 6 июлда нишонлангани сабаблари ойдинлашди

© Управления мусульман Узбекистана"Ҳазрати имом" масжидида 50 мингдан ортиқ мусулмонлар тўпланди
Ҳазрати имом масжидида 50 мингдан ортиқ мусулмонлар тўпланди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи кунини белгилашда, Астрономия институтининг ҳилол – янги ойни кўриш ҳақидаги хулосаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг қарори асос қилиниб, жорий йилнинг 6 июль чоршанба куни Рамазон-ҳайити биринчи кунига тўғри келиши маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар билан ишлаш бўлими мудири М.Йўлдошевнинг маълумот беришича, жорий йилда ҳижрий-қамарий тақвимга биноан Рамазон ойи 30 кун бўлиб, араб мамлакатларининг ойни кузатиш марказлари хулосасига кўра, мусулмон давлатлари, жумладан Саудия Арабистонида ҳам Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 июль кунига тўғри келиши тахмин қилинмокда, деб хабар қилган darakchi.uz нашри.

В намазе в мечети Хазрати Имам приняли участие более 50 тыс верующих - Sputnik Ўзбекистон
Ҳазрат имом масжидига 50 мингдан зиёд киши Ҳайит намозига келди
Айни пайтда, таъкидаш жоизки, Саудия Арабистонида хайитнинг биринчи кунини белгилаш Расулуллоҳнинг (с.а.в.) “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни куриб ҳайит қилинглар”, деган хадиси шарифларига асосан махсус тузилган уламолар гуруҳи томонидан Рамазон ойининг охирги куни кўз билан ойни кўриш орқали амалга оширилади. Шунга кўра, Рамазон ҳайитининг биринчи кунини белгилашда тафовут юзага келиб қолиши ҳолатлари мавжуд.
Бугунги кунда Россия ва Туркия мусулмонлари диний бошқармалари жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи кунини 5 июль деб расман эълон қилишга мойиллигини билдирган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Астрономия институти берган маълумотга кўра, жорий йилда Ўзбекистонда ҳилолнинг кўриниши 5 июль куни Қуёш ботгандан сўнг кузатилади. Шунга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 6 июль кунини ҳайитнинг биринчи куни деб эълон қилиниши ҳақида қарор қабул қилинди.

Бундай тўхтамга келиниши Ислом таълимотига мувофиқ, Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар” деган ҳадиси шарифларига мос келади.

Рамазон ойининг юртимизда тўлиқ 30 кун давом этиши азалий миллий ва диний қадриятларимиз ҳамда урф-одатларимизга мос ва ҳамоҳанг ҳисобланади.

Москвада Ҳайит байрами - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Ҳайит байрами
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича Қарори эълон қилинди. Унга кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2016 йил 6 июль чоршанба кунини Рамазон ҳайитининг биринчи кунига тўғри келиши ҳақида хулоса берган. Мазкур қарорга кўра 6 июль санаси мамлакатимизда дам олиш куни деб эълон қилинди.
Ушбу қарор тимсолида юртимизда эътиқод эркинлиги, фуқароларимизнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш ва эъзозлаш каби тамойиллар нақадар катта аҳамият касб этилиши намоён бўлмоқда.

Янгиликлар лентаси
0