Минглаб Украина фуқаролари коммунал хизматлар нархи ошишига қарши намойишга чиқди

© Sputnik / Алексей Вовк / Медиабанкка ўтишКиевда умумий Украина намойиши бўлиб ўтди
Киевда умумий Украина намойиши бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украинада иссиқ сув ва истиш нархлари июл ойи бошидан икки баробар ўсди. Сабаб - Халқаро Валюта Фонди Украина ҳукуматига мамлакат ичидаги газ нархини бозор нарлари миқёсига кўтаришни талаб қилди. Ушбу талаб Украинага навбатдаги кредитлар ажратиш билан боғлиқ.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik.  Киев марказида коммунал хизматлар нархи ошишига қарши намойиш бўлиб ўтмоқда. Унда 20 мингдан зиёд киши қатнашмоқда. Шаҳар марказида ҳакарат чекланган.

Намойишга чиққанлар ҳукуматдан нархлар ошишини иқтисодий асослашни ва газ ва сув нархини пасайтиришни талаб қилишмоқда. Намойиш қатнашчилари Киев маркази бўйлаб ўтиб Вазирлар маҳскамаси олдида тўхташди, кейин эса “Верховная Рада” биносига қараб йўл олишди.

Ушбу намойишда 20 мингга яқин киши қатнашмоқда. Уларнинг кўпчиллиги регионлардан келишган. Намойишчилар қўлларида “Янги тарифлар. Маошлар-чи?”, “Биз ўз еримизда камбағал бўлиб яшамаймиз!”, “Аҳоли сабри чексиз эмас!” каби шиорлар билан чиқишган.  Хабарларга кўра, намойишчилар олдига Украина бош вазири Владимир Гройсман чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Украинада иссиқ сув ва истиш нархлари июл ойи бошидан икки баробар ўсди. Сабаб — Халқаро Валюта Фонди Украина ҳукуматига мамлакат ичидаги газ нархини бозор нарлари миқёсига кўтаришни талаб қилди. Ушбу талаб Украинага навбатдаги кредитлар ажратиш билан боғлиқ.

Ҳукумат нархлар ошишини кам таъминланган оилаларга субсидия ва ёрдам бериш эвазига ҳал қилмоқда.

© Sputnik / Алексей Вовк / Медиабанкка ўтишВсеукраинский марш протеста в Киеве
Всеукраинский марш протеста в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Всеукраинский марш протеста в Киеве
Янгиликлар лентаси
0