ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Истамбул шаҳар прокуратураси аэропортда содир бўлган терактда иши бўйича яна 17 кишини ҳибсга олди. Улардан 11 нафари Россия ва 6 нафари Туркия фуқароси, РИА Новости DHA хабарига асосан.
Шундай қилиб терактдан кейин ҳибсга олинганлар сони 30 кишига етди. Уларнинг барчаси “қуролланган террорчи ташкилот аъзолиги”да айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Истамбулдаги Отатурк номли халқаро аэропортда 28 июн куни уюштирилган террорчилар ҳужумида 44 киши қурбон бўлган ва 239 киши яраланган эди.
Террорчиликни ташкил қлишда асли Чеченистонлик бўлган, “Имарат Кавказ” террорчилик ташкилоти аъзоси Ахмед Чатаев гумон қилинмоқда. Ўз раҳбари Доку Умаров йўқ қилинганидан кейин Чатаев “Ислом давлати” сафига қўшилиб у ерда Шимолий Кавказ ҳудудидан бўлган жангариларга бошчилик қилган. Унинг қўл остидаги террорчилар Европа ва Россия ҳудудларида террорчилик ҳужумлари таёрлаган. Олдинроқ, Россия махсус хизматлари ўзларининг Туркиялик ҳамкасабаларини Чатаевнинг хавфли эканлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантиришган эди.