"ИД" Бангладешда янги терактларни амалга оширмоқчи

© AP Photo / Militant website via AP, File"ИД" жангарилари
ИД жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ислом Давлати"нинг қуролланган жангарилари 1 июл куни Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги дипломатик кварталда жойлашган ресторанлардан бирига ҳужум уюштиришган эди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik."Ислом давлати" террорчилик уюшмаси жангарилари Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрига янги ҳужумларни амалга ошириш билан таҳдид қилмоқда, деб хабар қилган РИА Новости ахборот агентлиги.

"ИД" бундан олдин Бангладеш пойтахтида содир этилган портлашлар учун жавобгарликни ўз бўйнига олган эди.

Нашрда хабар берилишича, интернет тармоғида Суриянинг террорчилар назоратида бўлган Ракка шаҳрида тасвирга олинган видео жойлаштирилган. Унда келиб чиқиши бангладешлик бўлган уч нафар жангари акс эттирилган. Босқинчи-террорчилар видео-мурожаатда Бангладеш давлат тузилмасини қаттиқ танқид қилиб, Даккадаги террорчилик  мусулмонларга қарши амалга оширилаётган жиноятлар учун қасос эканлигини айтишган.

Эслатиб ўтамиз, Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида амалга оширилган теракт натижасида 28 киши қурбон бўлди. Ўтказилган махсус операция вақтида 13 киши гаровдан озод этилган, 6 террорчи йўқ қилинган. Бангладеш ҳукумати мамлакат пойтахтида содир этилган терактдан сўнг икки кунлик мотам эълон қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0