Бомба ўрнатилган самолёт хабаридан сўнг Швейцария қирувчилари ҳавога кўтарилди

© Sputnik / Александр Ковалев / Медиабанкка ўтишF-18 қирувчиси
F-18 қирувчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Исроил авиакомпаниясига қарашли самолёт Нью-Йоркдан Тел-Авивга қараб йўл олган эди. El Al ҳавога кўтарилиши билан, номаълум кимса аэропортга қўнғироқ қилиб, самолёт бортида бомба борлигини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Швейцария Ҳарбий Ҳаво Кучларига қарашли F-18 қирувчилари бортида бомба ўрнатилган деган хабардан сўнг, Исроил авиакомпаниясига қарашли самолётни кузатиб қўйган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Jerusalem Post нашри хабарига кўра, Исроилга қарашли самолёт Нью-Йоркдан Тел-Авивга қараб йўл олган. Швейцарияга қарашли қирувчилар самолёт Франция-Швейцария чегарасига кириши билан мамлакати ҳудудида самолётни кузатиб бориш учун ҳавога кўтарилган.

Сал вақт ўтиб Ассошиэйтед Пресс агентлиги Исроил авиакомпаниясига қарашли самолёт Тел-Авив аэропортига эсон-омон қўнгани ҳақида хабар тарқатган. Йўловчиланинг ўзлари ҳаво кемаси аэропортга қўнгунига қадар юзага келиши мумкин бўлган хавф ҳақида билишмаган.

Янгиликлар лентаси
0