Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар масжиди ёнида рўй берган портлаш ислом аҳлини ларзага солди

© AP Photo / Noor PunasiyaСаудия Арабистонида юз берган портлаш
Саудия Арабистонида юз берган портлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мадина шаҳридаги Муҳамммад(с.а.в.) пайғамбарнинг масжидлари – Набавий масжиди ёнида террор-худкуш томонидан амалга оширилган портлашда Саудия Арабистони хавфсизлик кучларининг 4 нафар ходими ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Мадина шаҳридаги Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) масжиди ёнида амалга оширилган террорчилик акти бутун ислом дунёси томонидан қаттиқ қораланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Жумладан, Туркия, Яман, Фаластин, Қатар, Покистон, Баҳрайн, БАА, Қувайт ва Иордания раҳбарлари зудлик билан ушбу теракт юзасидан баёнот қилишга ва портлашни кескин қоралашга шошилганлар.

Нашрда маълум қилинишича, Мадинаи Мунавварадаги барча мусулмонлар учун табаррук масжид – Муҳамммад (с.а.в.) пайғамбарнинг масжидлари – Набавий масжиди ёнида террор-худкуш томонидан амалга оширилган портлашда Саудия Арабистони хавфсизлик кучларининг 4 нафар ходими ҳалок бўлган.

Портлаш ҳар йили миллионлаб мусулмонлар зиёрат қиладиган масжид ва суд ўртасидаги автотураргоҳда юз берган.

Бундан ташқари, 4 июлда мамлакатнинг Ал-Қатиф ва Жидда шаҳрида ҳам худкушлар томонидан иккита портлаш содир этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу портлашларда террорчилардан бошқа ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

Аввалроқ Набавий масжиди ёнидаги портлашда 2 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0