ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Чеченистон раҳбари вазифасини вақтинча бажариб турган Рамзан Қодиров Анқарани Туркияда яшириниб юрган чечен миллатига мансуб террорчиларни топширишга чақирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Агар Туркия ҳукуматига террорчилар ҳақида маълумот керак бўлса, уларнинг номларини яна бир бор такрорлаб ўтаман. Ёзинг: Тархан Газиев, Аҳмад Умаров, Аҳмад Патаев, Ширвани Басаев, Маҳран Саидов, Ризвон ва Усама Якубовлар, Асланбк Вадалов, Мовсар Чатаев, Хади Аласхонов, Рустам Наурбаев ва уларнинг мафкуравий устози Мовлади Удугов. Улар "турк қирғоғида" эркин нафас олишмоқда", — деб ёзган у ўзининг Instagram саҳифасида.
Сиёсатчининг сўзларига қараганда, у номлари юқорида тилга олинган Чеченистон фуқаролари томонидан бўладиган таҳдид ҳақида Анқарани бир неча бор огоҳлантирган, аммо Туркия ҳукумати террорчиларни Қодировга топшириш ҳақида "қуруқ ваъдалар" беришдан нарига ўтмаган.