ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Россия ва Туркия президентлари тез орада учрашишлари мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Сочида бўлиб ўтган Туркия ва Россия ТИВ раҳбарлари учрашуви якунига кўра, биз икки давлат раҳбарлари учрашиши керак, деган тўхтамга келдик. Учрашув шу ой охирида ёки август ойида, "Катта саккизлик" саммитига қадар бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳозирча аниқ эмас", — деб айтган Эрдўғон журналистларга.
Тойиб Эрдўғон Путинга хат йўллаб, Туркия осмонида уриб туширилган "Су-24" учувчиси ўлими учун кечирим сўраганидан кейин Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларга илиқлик оралади.
Шундан сўнг Россия президенти Туркия президенти билан телефонлашиб, шахсан учрашиш ҳақида келишиб олишган эди.