Путин Россия мусулмонларини Рамазон Ҳайити билан табриклади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти  Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Россия мусулмон жамоасига миллатлараро ва динлараро мулоқтни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси ва давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳомийлик ҳамда маърифат ишларида фаол ҳамкорлик қилаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия мусулмон жамоасини Рамазон Ҳайит билан табриклади, Кремль матбуот хизмати хабари асосида.  

“Россиялик мусулмонлар, минг йиллик диний, тарихий, маданий анъаналар асосида ўз жамоалари ва яқин қариндошлари даврасида ушбу ёруғ байрамни кутиб олмоқдалар. Ушбу кунларда Рўза вақтида эришилган руҳий ютуқларни онглаш ва муҳтожларга ёрдам кўрсатиш одат”, — дейилган президентнинг табрик телеграммасида.

“Бугун биз Россия мумулмонлар уммасининг тўлақонли ҳаёти гувоҳи бўлмоқдамиз: Янги масжидлар қад кўтармоқда, Болгар Ислом академияси ташкил қилинди, университет ва мадрасалар яратилди, мусулмонларнинг таълим ва зиёрат тизимлари ривожланмоқда. МДҲ мамалкатлари муфтийликлари билан ҳамкорлик ривожланмоқда”, — деди Россия раҳбари.

Путин Россия мусулмонларига давлатлар ва миллатлар орасидаги мулоқтни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси ва давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳомийлик ва маърифат ишларида фаол ҳамкорлик қилаётгани учун миннатдорчилик билдирди.  

“Бундай самарали ва серқирра фаолият жамиятнинг олқишини олади ва мамлакатда фуқаро тинчлиги ҳамда тотувлигини сақлашга хизмат қилади”, — дейилган президент хабарида.

Рамазон ёки Рўза Ҳайити — Рамазон ойидан кейинги биринчи кунда нишонланади. Ушбу байрам Ислом динидаги энг улуғ байрамлардан бири бўлиб у уч кун давом этади.

Янгиликлар лентаси
0