Ўзбекистон куйдирги касаллиги туфайли Қозоғистон билан чегарада назоратни кучайтирди

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишҚозоғистон ва Қирғизистон чегараси
Қозоғистон ва Қирғизистон чегараси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон санитария-ветеренария хизмати қўшни мамлакат - Қозоғистонда куйдирги касаллиги авж олиши сабабли чегарада назоратни кучайтирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистонда куйдирги касаллиги авж олганлиги туфайли чегарадаги назоратни кучайтирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Июнь ойи охирида Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида 9 киши куйдирги касаллигига чалинганлиги эҳтимоли билан юқумли касалликлар касалхонасига ётқизилган, шулардан 2 нафари ҳаётдан кўз юмган. Мамлакат миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот-хизмати берган маълумотларга кўра, Ерқиндик тумани аҳолиси орасида 8 киши шу касалга чалинган. Сал вақт ўтиб, Ўзбекистон билан чегарадош ҳудуд — Жанубий-Қозоғистон вилоятларида куйдирги касаллиги авж олгани ҳақида маълумотлар тарқалган.

"Бугунги кунда куйдирги касаллигини юқтириш ҳолатлари Ўзбекистонда қайд этилмаган. Аммо, шундай бўлса-да, бу ҳолат қаттиқ назоратга олинган. Қозоғистон билан чегарада, чегара пунктларида ҳар куни санитария-эпидемиология ходимлари навбатчилик қилишмоқда", — деб хабар қилган агентликка суҳбатдош.

Суҳбатдошнинг таъкидлашича, назорат-ўтказиш пунктларида чегарадан олиб ўтилаётган маҳсулотлар қаттиқ назоратдан ўтказилиб, жониворлар эмланмоқда, аҳоли орасида вакцинация ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ветеринария Бош бошқармаси маълумотларига кўра, ёзги мавсумда жазирама туфайли юқумли касалликлар тарқалиши ҳолати авж олади. Шу туфайли регионларда профилактика ишлари кучайтирилади.

Янгиликлар лентаси
0