ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. 4 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида оммавий ахборот ходимлари учун брифинг ўтказилди. Брифингда Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат кенгашининг Тошкент шаҳар аҳолисига мурожаати эълон қилинди.
Яъни, брифингда, Тошкентда 1 сентябрда нишонланадиган мустақиллик куни муносабати билан 50 ободонлик куни акцияси эълон қилинди. Акция доирасида шаҳардаги 11 туманнинг ҳар бирида 25 кўча ободонлаштирилиб, 25 тадан болалар ўйин майдончаларини бунёд этиш режалаштирилган.
Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат кенгаши шаҳарликларга мурожаат қилар экан, барчани мазкур хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиш, пойтахтни янада гўзал ва обод шаҳарга айлантиришга чақирди.