Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун Орфан дори воситалари рўйхати эълон қилинди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишДори воситалари
Дори воситалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рўйхат 129та дорини ўз ичига олган бўлиб, унда касалликларнинг халқаро тасниф бўйича гуруҳи, касалликнинг номи ва халқаро тасниф бўйича коди кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Norma нашри хабар қилган.

Рўйхат 129та дорини ўз ичига олган бўлиб, унда касалликларнинг халқаро тасниф бўйича гуруҳи, касалликнинг номи ва халқаро тасниф бўйича коди кўрсатилган. Жумладан, рўйхатдан лепра, лейшманиоз, Вильсон-Конавалов синдроми, цитомегаловирусли инфекция, ОИВ, безгак ва бошқа касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситалари номлари санаб ўтилган.

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида расман чоп этилганидан (2016 йил, 4 июль) уч ой ўтиб, кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0