Ийдул Фитр - ярашиш байрами

Oбуна бўлиш
Рамазон Ҳайит ёки Ийд ал-Фитр – мусулмонларнинг энг улуғ байрамларидан биридир. Қадимдан ушбу байрам нафақат муқаддас Рамазон ойининг якунини ва ярашиш куни бўлган.

Бу йилги Рамазон Ҳайит 6 июлда байрам қилинади. Ўзбекистонда ушбу кун дам олиш куни деб эълон қлинган.

Одатга кўра, байрам уч кун давомида нишонланади. Бу кун барча мусулмонлар эрта тонгдан масжидларда Ҳайит Намозига тўпланади. Намоздан кейин байрам дастурхони ёзилади. Ушбу кун ота-оналар, қариндошлар ҳолидан хабар олиш, марҳумлар хотирасига дуо ўқиш одатдир.

Қадим замонларда айнан Рамазон Ҳайити кунларида одамлар бир-биридан узр сўраган, уруш қилаётган мамлакатлар тинчлик шартномаси тузишган.

Ислом дининг энг улуғ байрамларидан бири ҳақидаги инфографикамизни томоша қилинг.

 

Янгиликлар лентаси
0