Россия миллий гвардияси жанговар дельталетни синовдан ўтказишни бошлади

© Sputnik / Валерий Шустов / Медиабанкка ўтишМотодельтаплан.
Мотодельтаплан. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
РИА Новости нашрида берилган хабарга кўра, "Поиск-06" деб ном олган дельталетдан юклар ва шахсий таркибни манзилга етказиш, кузатиш тизимидан фойдаланган ҳолда манзилда разведка ишларини олиб боришда кенг қўлланилиши кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Россия миллий гвардияси федерал қўшинлар хизмати жанговар дельталетни синовдан ўтказишни бошлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нашрида таъкидланишича, "Поиск-06" деб ном олган дельталетдан юклар ва шахсий таркибни  манзилга етказиш, кузатиш тизимидан фойдаланган ҳолда манзилда разведка ишларини олиб боришда кенг қўлланилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, аппарат бортида тўрт стволли авиация пулемёт жойлаштирилган бўлиб, пилотлар кабинасида ўрнатилган махсус илмоқларга эса оғирлиги икки юз килограммгача бўлган авиация бомбаларини илиш мумкинлиги айтилмоқда.

"Айни вақтда ихтиёримизга бир нечта дельталетлар топширилган, уларни йил бошидан буён синовдан ўтказиб келмоқдамиз" — деб таъкидлаган нашрга манба.

Янгиликлар лентаси
0