ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. 30 июн куни Родриго Дутерте Филиппин ороллари президенти этиб расман тайинлангач, ўтказилган махсус операциялар натижасида 30 нафар оғуфуруш йўқ қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Дутерте, бундан олдин ҳам ўзининг аксарият чиқишларида, шу жумладан халқ олдидаги чиқишларида ҳам "оғуфурушларни ўлдириш"га даъват қилган.
Нашрда ёзилишича, Дутерте Филиппин оролларида гиёҳванд моддалар тарқатилиши муаммосига тўлиқ чек қўйишга аҳд қилган. Хабарларга кўра, Дутерте президент этиб тайинланган кундан бошлаб, мамлакатда оғуфурушлар ўлдирилиши ҳолати 200% ортган.