ТОШКЕНТ 4 июл — Sputnik. "Бу клип "Тақдирга қасдма-қасд" деб номланади. Бу менинг энг биринчи қўшиқларимидан бири, у менга ҳаётий шиоримдек бўлиб қолган. Бу қўшиқ ҳар қандай мураккаб даврларда — тақдирга қасдма-қасд — қийинчиликларни енгишга ёрдам берган", — деб айтган муаллиф сўзбоши аввалида.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябр куни Алмазбек Атамбаев 60 ёшни қарши олади. Мамлакатнинг энг бадавлат кишиларидан бири бўлмиш бу сиёсатчининг санъатга бўлган меҳр-муҳаббати ҳеч кимга сир эмас. 1983 йилдан буёғига Атамбаев собиқ Иттифоқ Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Клип ўтган ҳафтада интернет тармоғига жойлаштирилган бўлиб, шу пайтга қадар уни 53 минг киши томоша қилган. Аксарият тингловчиларга қўшиқ матни манзур келган.
"Президент мендан кўра яхши ижро этаркан қўшиқни", дея изоҳ қолдирган тингловчиларнинг аксарияти.