ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри, Ленин тумани №1 ИИБ ходимлари пайшанбага ўтар кечаси Кулиев ва Пушкин кўчаларида жойлашган фоҳишахоналарга рейд уюштирди, деб хабар қилган Спутник Қирғизистон.
"Тадбир давомида интим хизмат кўрсатиш билан шуғулланган 12 нафар қиз ҳибсга олинди. Уларнинг барчаси шахсини тасдиқлаш учун Ленин тумани ИИБга келтирилди", — дейилган хабар матнида.
Маълум қилинишича, қизлардан бармоқ излари олиниб, улар картотекага киритилган.