Ислом Каримов Сурхондарё ва Қашқадарёга ташриф буюрди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида 30-июн куни Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 1 июль – Sputnik. Бир вақтлар фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан чекланган Сурхондарё бугунги кунда Саноатнинг бир неча турлари изчил ривожланмоқда. Замонавий, илоғор технологиялар билан жиҳозланган корхоналар ишга туширилмоқда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тараққий этмоқда, — Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабари асосида.

Мустақилликнинг 25 йиллик байрами арфасида вилоятда 241 янги лойиҳани фойдаланишга топшириш мўлжалланган. Термиз туманидаги “Жануб қуёши” масъулияти чекланган жамиятида 4,2 миллиард сўмлик инвестициялар ҳисобига йилига 1,2 минг тонна сут маҳсулотларини қайта ишлаш орқали қуруқ сут, пишлоқ, бринза ва ёгурт ишлаб чиқариш ўзлаштирилаётган бўлса, “Голд Дриэд Фруитс” корхонасида уч миллион долларлик инвестициялар ҳисобига 30 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва замонавий омборхона лойиҳаси ишга туширилади.

Ташриф давомида президент вилоятдаги марказий майдон, ва хиёбонларга ташриф буюриб бир қатор тавсиялар берди. Жумладан, маҳаллий иқлим шароитига мос ранг-баранг дарахтлар, анвойи гулларни кўпроқ экиш зарурлигини алоҳида қайд этди. Вилоятда лола дарахтини кўпайтириш учун замонавий питомник ташкил этиш юзасидан тавсиялар берди. Бундай ноёб дарахтлар ҳавони тозалаб, мўтадил ҳароратни сақлашини алоҳида таъкидлади.

Маълумки вилоят деҳқончилик соҳасида республикада етакчи ўринлардан бирни эгаллаган. Президенти  “Янгиариқ пахтакори” фермер хўжалиги даласида бўлиб, вилоят фаоллари ва фермерлари билан суҳбатлашди. Ислом Каримов вилоят ғаллакорларининг улкан ютуқларини юқори баҳолади.

Шунингдек ташриф давомида Ислом Каримов Термиз шаҳридаги Ҳаким ат-Термизий мажмуасини зиёрат қилди.

© press-service.uzЎзбекистон президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов

Куннинг иккинчи ярмида Президент Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.

Мустақиллик йилларида Қашқадарё вилоятининг иқтисодий салоҳияти мисли кўрилмаган даражада юксалди. Шўртан газ-кимё мажмуаси, “Муборакнефтгаз” унитар шўба корхонаси, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Талимаржон иссиқлик электр станцияси каби замонавий саноат корхоналари барпо этилди ва “Ҳисорнефтгаз”, “Кўкдумалоқгаз”, “Шўртангазмаҳсулот” каби йирик қўшма корхоналар ташкил қилинди.

Қарши шаҳрининг ҳудуди 9 минг гектардан 17 минг гектарга кенгайтирилди. Янги йўл ва кўприклар, кўп қаватли уй-жойлар, боғ ва хиёбонлар, хизмат кўрсатиш обектлари бунйод этилди. Ўзбекистон, Мустақиллик, Амир Темур, Алишер Навоий, Насаф, Хонобод кўчалари кенгайтирилиб, атрофи ободонлаштирилди.

Ташриф давомида Президент янги таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этган Қарши темир йўл вокзалига ташриф буюрди.

Президентинг 2012-йил 5-январдаги қарорига мувофиқ, Мароқанд-Қарши темир йўлининг 141 километрлик участкаси тўлиқ электрлаштирилди. Поездлар ҳаракатини бошқарадиган замонавий тизим йўлга ўрнатилди. Ўтган йилнинг 1 сентябри арафасида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди Қарши шаҳрига илк қатновини амалга оширди.

Ислом Каримов, шунингдек, “Насаф” марказий стадионини бориб кўрди. 16 минг томошабинга мўлжалланган ушбу стадион халқаро талабларга жавоб беради. Бу ерда мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақалар ўтказилиши мумкин.

Ундан кейин Президент Қарши шаҳрининг Мустақиллик ва Ўзбекистон кўчалари чорраҳасида бунйод этилган курантни ва Мустақиллик кўчаси бўйидаги хиёбонни томоша қилди. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг дам олиши учун имконият яратиш, майдонда мўтадил иқлимни таъминлаш мақсадида бу ерда улкан фавворалар бунёд этилди. Турли шакл ва катталикдаги фавворалар шаҳарга салқинлик бағишлайди, тунда ранг-баранг чироқлар ёғдусида жилоланади. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, Қарши шаҳрида 50 та фаввора қурилиши режалаштирилган, бугунги кунда уларнинг 28 таси ишлаб турибди.

Ислом Каримов Қарши шаҳар маъмуриятига шаҳар қиёфасини янада яхшилаш, аҳолининг дам олиши учун яратилган қулайликларни тобора ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича зарур тавсиялар берди.

Янгиликлар лентаси
0