Тошкент метросида вагонлар сони қисқартирилди

© Sputnik / А. Варфоломеев / Медиабанкка ўтиш"Ҳамза" бекати
Ҳамза бекати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент метрополитени раҳбарияти вагонлар сонини тўрттадан учтагача камайтиришга қарор қилишди. "Кузда, йўловчилар оқими яна ортганида вагонлар сони тўрттага қайтарилади", деб хабар қилмоқда метрополитен вакили.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ёзги мавсумда йўловчилар оқими сезиларли даражада камайгани муносабати билан, Тошкент метрополитени маъмурияти поездлардаги вагонлар сонини тўрттадан учтагача камайтириш тўғрисида қарор қабул қилдилар, деб хабар бермоқда Nuz.uz.

Ер ости транспорти раҳбарияти изоҳига кўра, бу чора-тадбирлар электрэнергияси манбаини тежаш мақсадида амалга оширилган. Учта вагонли поездлар фақат ёз ойларида ҳаракатланиши, куз мавсумига келиб, йўловчилар оқими яна ортганда, вагонлар сони яна тўрттага қайтарилиши хабар қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0