Си Цзинпин Хитой "ғалаба қозонишга қодир армия" яратиши ҳақида эълон қилди

© Sputnik / Ростислав Нетисов / Медиабанкка ўтишХитойлик ҳарбий.
Хитойлик ҳарбий. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой, "ғалаба қозонишга қодир" интизомли замонавий армия яратмоғи лозим, деб таъкидлади ХХР Раиси Си Цзинпин.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. ХХР Раиси Си Цзинпин Хитойнинг бугунги бош стратегияси мамлакатнинг халқаро ҳамжамият олдидаги мавқеига мос армия яратиш эканлигини маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.

ХХР Раиси Си Цзинпин - Sputnik Ўзбекистон
Си Цзинпин: Хитой ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва суверенитети поймол қилинишига йўл қўймайди
"Мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият олдидаги мавқеига мос келадиган армияни яратиш — бизнинг стратегик вазифамиздир. Биз иқтисодий ривожланишимизни мудофаа ривожланиш билан бирлаштириб, армиямизни модернизация қилишимиз лозим. Хитой армияси замонавий ва стандартлаштирилган бўлиши керак… Биз ҳарбий соҳада ислоҳотларни ҳарёқлама илгари суриб, бор кучимизни интизомли ва ғалаба қозонишга қодир армия яратишга қаратишимиз лозим", — деб таъкидлаган Си Цзинпин Хитой Халқ Коммунистик партиясининг 95 йиллиги муносабати билан уюштирилган тантанали йиғинда.

ХХР Раиси, шунингдек, Хитой "фаол мудофаа" стратегиясига амал қилишини ҳамда бошқаларга ҳужум уюштириш, ёхуд ўз "мушакларини" кўз-кўз қилиш ниятидан йироқлиги ҳақида гапирган.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳарбий бюджети энг катта бўлган мамлакатлар рўйхатида Хитой АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради (2 миллионлик армияга эга Хитойнинг ҳарбий бюджети 146 миллиард долларни ташкил этади).

Янгиликлар лентаси
0