ТВ: Трамп "ИД"га қарши курашда НАТО аскарларидан фойдаланмоқчи

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишАмерикалик миллиардер Дональд Трамп
Америкалик миллиардер Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп "Ислом давлати" террорчилик уюшмасига қарши НАТО ҳарбийларидан фойдаланишни хоҳлашини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. "Менга НАТО, шунингдек, НАТОга аъзо бўлмаган қўшниларимиздан фойдаланиш ғояси жуда манзур келди", деб айтган Трамп АВС телеканалига берган интервьюсида. РИА Новости хабари асосида.

Миллиардернинг фикрича, "Ислом давлати" террорчилик уюшмасига қарши АҚШдан ҳаддан зиёд кўп ҳарбийлар жалб қилинган.

"Мен биздан ҳаддан зиёд кўп одам жалб қилинишини хоҳламайман. Мен НАТО жалб қилинишини хоҳлайман", — деб айтган Трамп ва АҚШ НАТОга улкан маблағлар сарф қилаётганини алоҳида таъкидлаган ҳолда.

Бундан ташқари, америкалик миллиардер альянс "террорчилик масаласи билан кўнгилдагидек шуғулланмаётганини" қўшимча қилган.

Трамп бундан олдин ҳам бу борада гапирган ва НАТОни эскирган ташкилот сифатида тилга олган эди.

Янгиликлар лентаси
0