Яценюк ЕИ етакчилари ва Обамага Россиядан санкцияларни олиб ташлашни "таъқиқлади"

© Sputnik / Александр Максименко / Медиабанкка ўтишУкраинанинг собиқ президенти Арсений Яценюк
Украинанинг собиқ президенти Арсений Яценюк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украинанинг собиқ Бош вазири Арсений Яценюк, АҚШ президенти ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар етакчиларига мурожаат қилиб, Россиядан санкциялар олиб ташланиши мумкинмаслиги ҳақида таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Вашингтонда ўтказилган Атлантика кенгашида Украина собиқ Бош вазири Арсений Яценюк АҚШ президенти ва ЕИга аъзо давлатлар етакчиларига мурожаат қилар экан, Россиядан санкцияларни олиб ташлаш мумкинмаслиги ҳақида таъкидлаган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Жаноб президент, ЕИ етакчилари, то Минс келишувини тўлиқ бажармас экан, Россиядан санкцияларни олиб ташлаб бўлмайди. Россия санкциялар бекор қилиниши учун Донецк, Луганск ва Қрим ярим оролини қайтариши керак", — деган Яценюк бир журналистнинг Европадаги аксарият сиёсатчилар санкциялар юмшатилиши учун овоз беришаётгани ҳақидаги жумласига жавоб тарзида.

Яценюк, ўз чиқиши давомида, шунингдек, тез орада Украинага газ керак бўлмаслиги, айниқса, Россиядан келадиган газга умуман ҳожат қолмаслиги ҳақида ҳам гапирган.

Янгиликлар лентаси
0