ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Муассаса хабарига кўра, Альварес 1898 йилда туғилган, икки ёшлигида Мехикога кўчиб келган ва ҳеч қачон турмушга чиқмаган. Бир умр уй юмушлари ва чўқинтирган онаси фарзандлари тарбияси билан шуғулланган. Аёл ҳатто туғилганлигини тасдиқловчи ҳужжатга ҳам эга бўлмаган. РИА Новости хабари асосида.
Шаҳар вазирлиги амалдорлари Альваресни топиб, унга туғилганлик гувоҳномасини топширишган. Аммо, аёл эртаси куни инфаркт туфайли дунёдан кўз юмган. "Хабар қиламизки, бахтимизга қарши Тринидад Альварес Лира бизнинг ташрифимиздан бир кун ўтиб, дунёдан кўз юмди, шу кунга қадар, эҳтимол у Мехико шаҳрининг энг кекса фуқароси бўлган", — дейилади муассаса хабарида.