ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Турли кўриниш, турли усулар билан одамлардан тер тўкиб ишлаб топган пулларини ўмаришни ўзиган мақсад қилиб олган фирибгарлар қўлига тушмаслик учун молиявий пирамида нима эканлигини у қандай ишлаши кераклигини яхши билш керак.
Молиявий пирамида шундай ташкилот-ки, унда даромад ташкилот иш фаолияти келтирган фойда эвазига эмас, янги жалб қилинган саромоялар эвазига олинади.
Яъни, пирамида фаолияти бошида қўшилган сармоядорлар, иккинчи ўринда қўшилганларнинг пулидан фойда олади. Иккинчи ўриндагилар эса учинчилардан ва ҳоказо. Лекин ҳар бир нарсанинг туби бўлгани каби, бир кун келиб пирамидага қўшилувчилар сони тугайди, ёкин тўланадиган фоизлар сони киритиладиган янги сармоялар миқдоридан ошиб кетади ва пирамида қулайди. Бундай ҳолларда зарар кўрганлар сони бир мингдан бир неча миллион кишига етади.
Хўш, бепул пишлоқ ейман деб, қопқонга тушмаслик учун молиявий пирамидалар ҳақида нималарни билиш керак?
Молиявий пирамида белгилари
- бизнесга кириш учун катта миқдорда пул тикиш талаб қилинади;
- қисқа вақт ичида катта даромад ваъда берилади;
- ташкилот фаолияти ишончли уйғотадиган реклама қилинади
- бошқаларни жалб қилиш учун совға ва мукофотлар ваъда берилади
Молиявий пирамида кўринишлари
Ҳозирги замонда, молиявий пирамида турли кўринишларда учраши мумкин.
- Ўта даромадли сармоя. Сармоядорларга жуда фойдали бизнесга ёки янги технологияларга пул тикиш эвазига катта даромад олиш ваъда берилади.
Молиявий пирамида фаолияти босқичлари
- Яратилиш. Бунда пирамиданинг бошлиқлари пайдо бўлади, унинг асосий ғояси, номи яратилади ва ривожлантириш стратегияси тузилади.
- Реклама. Пирамида машҳур артистлар ва обрўли кишилар ёрдамида фаол реклама қилинади, нашрларда буюртма берилган мақолалар пайдо бўлади.
- Ўсиш. Фаол рекламадан кейин пирамида сармоядорлари сони тез ўсиб боради. Пирамиданинг дастлабки муваффақиятли сармоядорлари ҳақида миш-мишлар кенг тарқалади. Бу эса пирамиданинг янада ўсишига олиб келади.
- Портлаши. Бир кун келиб пирамидага қўшилувчилар сони тугайди, ёкин тўланадиган фоизлар сони киритиладиган янги сармоялар миқдоридан ошиб кетади ва молия пирамидаси таназзулга учрайди. Тўловлар тўхтатилади, акциялар “қулайди”, доривор чумолилар, мунчоқ ва “сеҳрли дорилар” лар ҳеч кимга керак бўлмай қолади.
- Оқибатлари. Пирамида якунида минглаб ёки миллионлаб кишилар ўз сармояларини, гаровга қўйилган уй ва автомобилларини йўқотишади. Баъзилар бунга чидай олмай суиқасд уюштиришади. Пирамида бошлиқлари қочиб кетади ёки қамоқхонага ўтиришади. Баъзи ҳолатларда сармоядорларга маблағларининг бир қисми қайтарилади.
Энг машҳур пирамидалар ва уларнинг оқибатлари
Албания, 1996-97 йиллар. Мамлакатда 7 та йирик молия пирамидаси ўсишига ҳеч ким халал бермайди, аксинча давлат уларни ҳимоя қилади. Пирамидалар чексиз ўсиб аҳолининг бор маблағини — 2 млрд $ ютиб кетади. Ўзи унчалик бой бўлмаган мамлакатда бунинг натижасида қўзғолон кўтарилади. Ўнлаб одамлар қурбон бўлади. Вазиятга мамлакат қуролли кучлари аралашишга мажбур бўлади. Албания ҳукумати истеъфога чиқади.
Россия 1994 йил. 1994 йилнинг февралида Москвада Сергей Мавроди МММ акциядорлик жамиятини ташкил қилади ва 999 минг дона акция чиқаради. Акция чиқарилган вақтда унинг қиймати 1000 рубл бўлади. Лекин Мавроди ўз буйруғи билан акциялар нархини ҳар куни 1000 рублга ошириб боради. Фаол реклама ва дастлабки сармоядорларга тўлиқ фоизлар тўлаб борилиши аҳоли орасида МММга улкан ишонч уйғотади. МММнинг – 4 ойлик фолияти давомида акциялар нархи 127 баравар ошади, пирамидага жалб қилнганлар сони эса 2 млн кишига етади. 1994 йилнинг 29 июлида, кутилмаганда, Мавроди ўз бўйруғи билан акциялар нархини яна қайтиб 1000 рублга туширади. Шу куни Россиянинг турли бурчакларида 50 киши ўз жонига қасд қилади. Юз минглаб кишилар уй жойсиз яшашга маблағсиз қолади.
Хитой, 1998 йил. Хитойлик Ван Фэнг исмли “бизнесмен” одамларга хитой медицинаси учун камёб дори ишлаб чиқаришга керак бўладиган чумолиларни етиштириш “уй меҳнати”ни таклиф қилади. Хохловчилар Ван Фэнгдан 1000$ эвазига бир қути чумоли сотиб олиб уни 14 ой давомида етиштириб 1400 $ эвазига қайтариши керак бўлади. Чумоли етиштириш муддати узоқ бўлганлиги туфайли, ушбу молия пирамидаси 10 йил давомида фаолият юритиб келади. Жалб қилинган маблағ 2 млрд $ дан ошиб кетади, чумоли етиштириш билан машғул бўлган фуқаролар сони эса — 1 миллион кишидан ошади. Ван Фэн ушбу давр ичида Хитойнинг энг обрўли бизнесменларидан бирига айланади, ҳатто давлат мукофотлари ҳам олади. Пирамида сири фош бўлганидан кейин эса, Ван Фэн суд қилиниб, ўлимга маҳкум этилади.
Тожикистон, 2003 йил. Жамшэд Сиёевнинг “Мунчоқ бизнеси”. Ушбу пирамида ташкилотчилари бир халтача мунчоқ ва ипни 11 $ эвазига хохловчиларга сотишади. Икки ҳафтадан кейин эса ипга ўтказилган мунчоқ қайтиб 16$ сотиб олинади. Фойда - 45%ни ташкил қилади. Қизиғи шундаки худди шундай мунчоқнинг нархи бозорда 1$ бўлган. Пирамида қулаганидан кейин 60 минг киши ўз маблағларини йўқотишди. Пирамида ташкилотчиси бир неча йилдан кейин қамоқхонада вафот этади.
Ўзбекистон, 2016 йил. Тошкентлик Ахмад Турсунов классик молия пирамидаси ташкил қилади. У аҳолидан йилига 100% даромад билан қайтариб бериш эвазига нақд пул, автомашина, қорамол ва тилла буюмлар қабул қилади. Дастлабки сармоядорларга тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб борилади. Одамлар орасида катта фойда келтирадиган бизнесда ишлаяпти деган миш-мишлар тарқатилади. Умуман кўпчилик пуллар нима эвазига кўпаяётгани билан қизиқмайди ҳам. 2016 йилнинг 15 июнида Ахмад Турсунов ноқонуний фаолиятига ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан чек қўйилади. Ўз вақтида тўҳтатилган молия пирамидаси аҳолини катта молиявий йўқотишлардан сақлаб қолди.
Молия пирмидаси ташкил қилгани учун жазо
Молия пирамидалари ташкил қилиш мутлақ таъқиқланган мамлакатлар: Австралия, Австрия, Албания, Бразилия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Дания, Доминикана Республикаси, Эрон, Исландия, Испания, Италия, Канада, Хитой, Колумбия, Малайзия, Мексика, Непал, Нидерланд, Янги Зеландия, Норвегия, Полша, Португалия, Россия, Румыния, АҚШ, Таиланд, Тайван, Туркия, Украина, Филиппин, Франция, Швейцария, Швеция, Шри-Ланка, Эстония, Жанубий Африка, Япония.
Бирлашган Араб амирликлари ва Хитойда молия пирамидаси ташкил қилиш учун – ўлим жазоси белгиланган.
Россияда молия пирамидаларини таъқиқловчи қонун 2016 йилнинг 16 февралида қабул қилинди.
Таъқиқлар, кўплаб мисоллар бўлишига қарамасдан молия пирамидалари, юз йилдан бери у ёки бу мамлакатда ҳар замонда пайдо бўлиб туради. Молиявий пирамидаларнинг қайта-қайта пайдо бўлишида асосий учта сабаб бор:
- Очкўзлик — дунёда ҳар доим ҳеч нима қилмасдан, бирдан бойиб кетишни истайдиганлар кўп бўлган;
- Соддалик, гўллик — иқтисоднинг энг оддий қонунларни билмаслик, дунё тарихидан бехабарлик;
- Мамлкатда сармоялар жойлаштириш тизимининг ривожланмагани;
Дунёдаги бугунги кунда фаолият юритаётган энг улкан молиявий пирамида
Гап сўнгида, бир савол, бугунги кунда энг улкан молиявий пирамидани биласизми?
Школа Жизни ёзишига қараганда, дунёда бугунги кунда фаолият юритаётган энг улкан молиявий пирамида бу — АҚШ доллари.
1944 йилда, дунёдаги аксарият мамлакатлар келишуви асосида, Бреттон-Вуд конвенцияси имзоланган эди. Унга кўра АҚШ ҳукумати барча мамлакатларга, ҳар доим ва ҳар қандай шароитда 35 долларни бир унция олтинга алмаштиришга ваъда берган, бунинг эвазига эса, АҚШ доллари мамлкатлар орасида савдо-сотиқ учун ишлатиладиган халқаро валютага айлантирилган эди.
Халқаро бозорда олиб-сотиш операциялари учун қайси мамлакатга доллар керак бўлса, у АҚШ дан олтин ҳисобига сотиб олар, мамлакатлараро олиб-сотиш учун керак бўлган маблағни давлатлар ўз ҳисоб рақамларида АҚШ доллари кўринишида сақлар эди.
Орадан 27 йил ўтиб, АҚШ ҳеч ким билан келишмаган ҳолда, ўз ваъдасидан воз кечади. Доллар АҚШ ҳукуматига керак бўлган ҳажмда, қўшимча чоп этила бошлайди. Натижада доллар курси қисқа вақт ичида бир неча баорбарга тушиб кетади, олтин нархи эса кўтарилиб кетади. Ўз молиявий заҳираларини доллар ҳисобида сақлаётган барча мамлакатлар катта иқтисодий зарар кўради.
Айтмоқчи, ушбу инқроз фақат Германияни четлаб ўтади. Германия 1971 йилнинг бошида ўз валюта заҳираларини (5 млрд доллар) тўлиқ ҳажмда олтинга алмаштириб, Бреттон-Вуд тизимидан чиқиб олишга улгуради.
Доллар пирамидаси МММ молиявий пирамидасини жуда эслатади: бир киши, шахсий фойда йўлида, оддий қоғозда "1000 рубл" деб ёзиб уни кўплаб миқдорда чоп этади. Барча ОАВлар орқали аҳолига "бу ишончли сармоя ва даромад манбаи" деб уқтирилади. Бунга ишонган одамлар бирин кетин оқиб кела бошлайди. Дастлабки босқичда, ваъда берилганидек, ушбу "қоғоз"лар барчадан қайтиб сотиб олинаверади. Лекин, бир куни келиб "кўза синади" ва миллионлаб одамлар қўлида ҳеч кимга керак бўлмаган оддий қоғозни ушлаб қолишади.
Бугунги кунда АҚШнинг кучли тарғиботи ва сиёсати эвазига доллар дунёда ишончли валюталардан бири ҳисобланади, ваҳоланки, у ҳеч нарса билан таъминланмаган, айрим маълумотларга қараганда, доллар ҳажми дунёдаги барча маҳсулот ҳажмидан ўн баробар ортиқча. Бир кун келиб доллар нархи кескин тушиб кетса ёки Аҳмадбой айтганидек, "бирор кор-ҳол бўлиб қолса" — ҳеч ким бунинг учун жавоб бермайди.