Ўзбекистон ўз фуқароларининг Истамбулдаги терактга алоқадорлигини тасдиқламади

© Sputnik / Ирина Попова / Медиабанкка ўтишИстамбулдаги Отатурк аэропорти
Истамбулдаги Отатурк аэропорти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олдин бир қатор ОАВлар Стамбулдаги терактга Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари алоқадор деб хабар берганди.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон хуқуқни сақлаш органлари Туркия расмийларидан Ўзбекистон фуқароларининг терактга алоқадор эканлиги ҳақида ҳеч қандай хабар олмаганини хабар қилишган эди.

«Биз Туркия томонидан ҳеч қандай билдириш олмадик, агар маълумот келса биз белгиланган тартибда ҳаракат қиламиз», — деди ҳуқуқни сақлаш муассаса вакили.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Истамбул аэропортига уч террорчи уюштирган ҳужум оқибатида 43 киши қурбон бўлди, 239 киши жароҳатланди. Туркия бош вазири Бинали Йылдырым фожеага «Ислом давлати» алоқадорлигини кўрсатувчи  омиллар бор деди.

Кейинроқ олинган хабарларга кўра, Туркия махсус хизмати ходимлари 16 манзил бўйича ёппасига ўтказган махсус операция натижасида 13 фуқаро ва 3 чет эл фуқаролари ҳибсга олинган.

Янгиликлар лентаси
0