ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Замонимизнинг энг ёрқин боксчиларидан бири бўлган Майк Тайсон бугун 50 ёшга тўлди.
Ушбу оғир вазнли боксчи рақибларни нокаутга юбориш устаси эди. Sputnik сизлар учун афсонавий боксчининг 10 та машҳур нокаути видеолавҳасини танлаб олди.
Майк Тайсон — Хектор Мерседес
1985 йилнинг 6 март куни Тайсон биринчи бор профессионал рингга чиқди. Унинг биринчи рақиби Хектор Мерседес бўлди. Биринчи зарба билан Майк Хекторнинг бошига уради ва у ринг бурчагига учиб кетади. Кейин Тайсон рақибининг баданига кучли зарбалар беради. Хектор кучли зарбалардан тиззасига ўтириб қолади. Шундан кейин Мерседес жангни давом эттиришдан воз кечади.
Майк Тайсон — Майкл Спинкс
1988 йилнинг 27 июнида бўлиб ўтган оғир вазнли боксерлар жанги бир неча титуллар бўйича: WBC, WBA, IBF бирданига ғолибни аниқлаш керак эди. Журнала The Ring ушбу жангни супержанг ва унинг ғолибини ҳамма вазн тоифаси бўйича – ғолиб деб атади. Жанг Тайсон ғалабаси билан якунланди.
Ушбу жанг раунди йилнинг энг яхши раунди деб топилди ва Майк Тайсон ўша даврда боксда мавжуд бўлган энг катта гонорар – 22 млн $ эгаси бўлди. Спинкс эса 13,5 $ ишлаб олди.
Майк Тайсон — Карл Уилямс
1989 йилнинг июл ойиба бўлиб ўтган жангда Тайсон аперкот зарбаси билан рақибини нокдаун қилди. Рефери саккизгача санаганида кейин Уильямс ўрнидан турганига қарамасдан жангни тўхтатди. Бу кейин бир неча тортишувларга олиб келди.
Майк Тайсон — Тревор Бербик
1986 йилнинг ноябрида Тревор Бербик Майк Тайсонга қарши рингга чиқди. Бу жанг “қиёмат куни” номини олди. Тайсоннинг гўёкии одиийгина зарбасидан Бербик уч маротаба ўрнидан туриб яна йиқилиб тушди.
Бу жангда Тайсон Фрейзерга 30 сония ичида ўнг аперкот ва яна бир неча зарба берди. Фрейзер қулаб тушди, ҳисобни бошлаган рефери Фрейзернинг ҳушсизлигни кўриб саноқни тўхтатди ва тиббий ёрдам чақирди. Боксчи бир неча дақидадан сўнг ўзига келди. Бу оғир нокаут эди.
Майк Тайсон — Фрэнк Бруно
Тайсон зарбаларидан кейин Брунони фақат ринг арқонлари оёғида ушлаб қолди. Бешинчи раундда рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. WBC камари Тайсонга ўтди. Бруно бўлса боксни мутлақ ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Майк Тайсон — Генри Тиллмен
Биринчи раунд охирида Тайсон ўнг қўли билан рақибини нокаутга юборди. Рефери 10гача санаганида ҳам Тиллмен ҳалиям жойида ётган эди.
Майк Тайсон — Ларри Холмс
Тайсон Холмс билан 1988 йилнинг январида учрашди. Жанг нокаут билан якунланди. Холмс жанг тугаганидан кейин ҳам ўрнидан тура олмади. Унга доктор чақириш керак бўлди.
Майк Тайсон — Бастер Матис
1995 йилнинг декабрида бўлиб ўтган жангнинг 3 раундида Тайсон Матисни нокаут қилди. Матис саноқ 10 бўлганда ҳам ўрнидан тура олмади. Рефери нокаутни ҳисоб қилди.
Майк Тайсон — Трент Синглтон
1985 йил апрелида бўлиб ўтган жангда Тайсон Синглтонни 10 сония ичида нокаут қилиди. Бундан кейин ҳам жанг Тайсон устунлигида давом этди.