Ўзбекистонда энг бозори чаққон и/б автомобиллар эълон қилинди

© Sputnik / Денис Гришкин / Медиабанкка ўтишАвтомобиллар парковкаси
Автомобиллар парковкаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истеъмолда бўлган автомобиллар бозорида оммабоплик бўйича биринчи ўринда Chevrolet (46%), иккинчи ўринда ВАЗ (19%) ва учинчи ўринда Daewoo (12%) эгаллаган.

ТОШКЕНТ, 30 июн —  Sputnik. Ўзбекистонда энг йирик бўлган Olx.uz интернет-эълонлар хизмати аҳоли орасида қандай  фойдаланилган автомобиллар оммавий эканлигини таҳлил қилиб, уларнинг рейтингини тузди. Рейтингда 2016 йилнинг январ ойидан май ойигача бўлган даврда оlx.uz сайти орқали сотилган автомобиллар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилган.

Шундай қилиб, истеъмолда бўлган автомобиллар бозорида оммабоплик бўйича биринчи ўринда Chevrolet (46%), иккинчи ўринда ВАЗ (19%) ва учинчи ўринда Daewoo (12%) эгаллаган. Қолган маркалар эса Mercedes, BMW, ГАЗ, Москвич, ЗАЗ, Audi, Toyota кетма-кетлигида жойлашган.

Аниқ моделлар борасида эса оммавийлиги бўйича биринчи ўринда Chevrolet Spark, Chevrolet Nexia, Chevrolet Matiz, Chevrolet Cobalt, Chevrolet Lacetti, Daewoo Nexia, Daewoo Matiz, Chevrolet Captiva, ВАЗ 2106 жойлашган.

Olx.uz хизмати орқали истеъмолда бўлган енгил атвомобилларни сотиб олиш бўйича 97 % битимлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Olx.uz бу собиқ Torg.uz  бўлиб Ўзбекистон ҳудудидаги энг оммавий эълонлар майдончасидир. Хизмат базаси 120 минг эълондан ташкил топган ва ҳар ойда 80 минг эълон эвазига кенгайиб бормоқда. Olx.uz Ўзбекистонда энг оммавий сайтлар ўнталигига киради.

Янгиликлар лентаси
0