Мексика президенти Трампни Гитлерга тенглаштирди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишМексика президенти Энрике Пенья Ньето
Мексика президенти Энрике Пенья Ньето - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Атроф “сиёсий актёрлар” ва сиёсий раҳбарларга тўла, улар популистик қарашларни байроқ қилиб олиб, ўн йиллар мобайнида қурилган тизимни барбод қилишга уринадилар”, - деб таъкидлаган Мексика раҳбари.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. АҚШ президенлигига номзод Дональд Трампни Адольф Гитлер ва Бенито Муссолинага қиёслаш орқали, одамларга популизм қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқчи эдим, деб таъкидлади Мексика президенти Энрике Пенья Ньето Оттава шаҳрида ўтказилган Шимолий Америка мамлакатлари раҳбарлари саммитида. РИА Новости хабари асосида.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил март ойида Ньето Трамп нутқларининг “қулоқни тешадиган оҳангини” Гитлер ва Муссолини сингари тарихий шахслар чиқишига қиёслаган эди. Мексика президенти, ўша вақтда "Трамп мураккаб масалаларга нореал даражада оддий ечимлар таклиф қилишга уста", дея таъкидлаган.

"Гитлер, Муссолини… биз ҳаммамиз улар тақдири қандай якун топганидан яхши хабардормиз. Бу қиёслаш нимага эришдигу, яна нималарга эришишимиз мумкинлиги борасида одамларни бир оз фикрлашга чорлаш учун айтилган эди”, деб таъкидлаган Мексика президенти саммитда. Унинг сўзларидан Рейтер агентлиги иқтибос келтирган.

"Атроф “сиёсий актёрлар” ва сиёсий етакчиларга тўла. Улар популистик қарашларни байроқ қилиб олиб, ўн йиллар давомида қурилган тизимни барбод қилишга уринади. Аммо, халқаро ҳамжамият келажаги “изоляция эмас, интеграция йўлидан бориши кераклиги сабаб, президентлик курсисини ким эгаллашидан қатъий назар, Мексика АҚШ билан ҳамкорлик қилади", дея тўз нутқига якун ясаган Энрике Ньето.

Янгиликлар лентаси
0