Москвадаги "Черкизон" бозорининг пайдо бўлиши ва тугатилиши

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишСобиқ "Черкизово" бозорида савдо расталарининг йўқ қилиниши
Собиқ Черкизово бозорида савдо расталарининг йўқ қилиниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2009 йилнинг 29 июн санасида халқ орасида "Черкизон" сифатида машҳур бўлган, Москванинг биринчи рақамдаги буюм бозорларидан бири - "Черкизов" бозори ёпилган эди.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Бозорнинг тугатилишига турли сабаблар келтирилди: санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлик, соғлиқ учун ўта хавфли бўлган контрабанда. Сал кейин Москванинг бу энг машҳур бозори бузиб ташланди. РИА Новости мухбирлари Россиянинг энг машҳур бозори қандай кўринишга эга бўлганини эсга олишди.

© Sputnik / Егор Слизяк / Медиабанкка ўтиш"Черкизон" ёпилди
Черкизон ёпилди - Sputnik Ўзбекистон
"Черкизон" ёпилди

"Черкизон" 1990-йиллар бошларида, Москванинг шарқий қисмидаги харобазор ўрнида пайдо бўлган. Орадан кўп вақт ўтмай, бутун пойтахт аҳли айнан шу бозордан "кийина" бошлаган ва Россиядаги товар айланмаси жиҳатдан энг йирик майда улгуржи савдо маркази мақомига сазовор бўлган.

© Sputnik / Егор Слизяк / Медиабанкка ўтишЧеркизон бозори фаолияти тўхтатилди
Черкизон бозори фаолияти тўхтатилди - Sputnik Ўзбекистон
Черкизон бозори фаолияти тўхтатилди

Бозор бир нечта мажмуалардан ташкил топган. "Гуллаб-яшнаган" даврида битта савдо пунктининг ойлик аренда ҳақи 50 минг долларни, ойлик тушуми эса 250 минг долларни ташкил қилган.

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтиш"Черкизон" бозори
Черкизон бозори - Sputnik Ўзбекистон
"Черкизон" бозори

 

Бозорда МДҲ давлатларининг барча вакиллари, шунингдек, Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари вакиллари фаолият юритишган ва яшашган. Нолегал мигрантлар бир неча йиллар мобайнида "Черкизон" ҳудудини тарк этмай яшашлари мумкин бўлган. Ҳеч нарсага зориқмай ҳаёт кечириш учун барча шарт-шароит мужассам эди: дўконлар, ётоқ жойлар, миллий кафелар ва валюта айрибошлаш шаҳобчалари. Айрим корхоналар эса ўз фаолиятини ноқонуний тарзда юритган.

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМосквадаги "Черкизово" бозори
Москвадаги Черкизово бозори - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги "Черкизово" бозори

 

"Черкизово" бозорини шаҳар ичидаги шаҳар деб аташ мумкин эди. Сабаби, ётоқ жой ва кафелардан ташқари, бу ерда тиббий марказлар ҳам мавжуд эди. Мижозлар, мисол учун, стоматолог ёки гинеколог ҳузурига ташриф буюриши, ноанъанавий тиббиёт ишқибозлари эса — зулуклар билан даволаниш сеансларини қабул қилишлари мумкин эди.

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМосквадаги "Черкизово" бозори
Москвадаги Черкизово бозори - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги "Черкизово" бозори

"Черкизово" пойтахт криминал маркази сифатида ҳам довруқ қозонган. Бу ерда гиёҳванд моддалар савдоси гуллаб-яшнаган, қотилликлар содир бўлган, шунингдек, киссавурлик, тўполон, рэкет ва талончилик сингари жиноятлар рўй бериб турган.

© Sputnik / Егор Слизяк / Медиабанкка ўтишЧеркизово бозорининг ёпилиши
Черкизово бозорининг ёпилиши - Sputnik Ўзбекистон
Черкизово бозорининг ёпилиши

"Черкизово" бозорига "ўнг" сиёсий қарашлар тарафдорлари бўлган радикал гуруҳлар томонидан бир неча маротаба ҳужумлар уюштирилган. Мисол учун, бозорда айнан шундай бир гуруҳ томонидан 2006 йилнинг 21 августида қўлбола бомба ишга туширилган. Теракт натижасида 14 киши ҳалок бўлган. Улар орасида болалар ҳам бўлган.

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМосквадаги Черкизово бозори
Москвадаги Черкизово бозори - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги Черкизово бозори

 

"Черкизово"нинг ёпилиши тахминан юз минг кишини ишсиз қолдирди. Расмий маълумотларга кўра эса, бозорда фақатгина 14,2 минг киши учун иш ўринлари мавжуд бўлган. Савдогарларнинг аксарияти пойтахтдаги бошқа бозорларга кўчиб ўтишга мажбур бўлган.

© Sputnik / Егор Слизяк / Медиабанкка ўтишЧеркизово бозорининг ёпилиши
Черкизово бозорининг ёпилиши - Sputnik Ўзбекистон
Черкизово бозорининг ёпилиши

2009 йилнинг 16 июлида Москва шаҳри ҳукумати бозорни ёпиш тўғрисида қарор чиқарган.

Аммо, бозор, йўқ қилингандан кейин ҳам "яшашда" давом этган. 2013 йил "Черкизово" ҳудудида ўз ичига тикув фабрикаси, турар жойлар, кафе ва товуқ фермасини жо қилган ер ости шаҳри аниқланган ва у йўқ қилинган.

© Sputnik / Михаил Фомичев / Медиабанкка ўтишМосквадаги "Черкизово" бозорининг бузилиши
Москвадаги Черкизово бозорининг бузилиши - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги "Черкизово" бозорининг бузилиши

 

Янгиликлар лентаси
0