ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Нефт нархи бир кун келиб барибир кўтарилади, деб тахмин қилмоқда АҚШ президенти. Бу ҳақда National Observer нашри асосида РИА Новости хабар берган.
"Ҳозир нефт арзон, лекин у қимматлашади. Ва борган сари қимматлашаверади, чунки у миқдори чекланган ресурслардан биридир ва уни ер остидан қазиб олиш тобора қиммат жараёнга айланиб бораверади", — деб баёнот қилди Америка президенти Оттавада ўтган Шимолий Америка мамлакатлари етакчилари саммитидаги чиқиши вақтида.
Обама, шунингдек, экологик тоза энергия манбаларидан кенгроқ фойдаланишга даъват қилган.